Главная > ҲОДИСА > Почта жўнатмалари орқали марихуанна. Огоҳ бўлайлик!

Почта жўнатмалари орқали марихуанна. Огоҳ бўлайлик!



Почта жўнатмалари орқали марихуанна. Огоҳ бўлайлик!

Республикамиз божхоначилари томонидан халқаро почта ва курьерлик жўнатмалари орқали юборилаётган товарларни самарали божхона назоратидан ўтказишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Натижада, бу йўналишда ҳам бир қатор божхона қоидабузарликлари фош қилинмоқда.

Маълумки, 2008 йил 12 августда Женевада имзоланган Халқаро почта Конвенцияга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2011 йил 18 апрелда 2219-сон билан рўйхатга олинган “Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш” Қоидаларига асосан почта жўнатмалари орқали гиёҳвандлик воситаларини жўнатилиши тақиқланган.

Аммо, мазкур тартибларга риоя қилмай почта жўнатмалари орқали бу турдаги маҳсулотларни юбориш ҳолатлари ҳам кўзга ташланмоқда.

Яқинда Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг “Бошпочтампт” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари томонидан шу турдаги божхона қоидабузарликларининг олди олинди.

Таъкидлаш жоизки, сўнгги пайтларда почта жўнатмалари орқали республикамизга хорижий давлатлардан марихуна ўсимлиги яъни нашанинг уруғларини юбориш ҳолатлари сурункали тус олган.

Жумладан, Россия Федерациясидан почта жўнатмалари орқали Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро Файзуллаев номига 10 дона, Тошкент вилояти Нурафшон шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро Рахматуллаев номига 2 дона, Андижон шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро Ўринбоев номига 5 дона марихуана уруғлари юборилган.

Шунингдек, Украинадан пойтахтимизда истиқомат қилувчи фуқаролар Лесничий номига 5 дона ҳамда Исхоқов номига эса 8 дона наша уруғлари юборилган.

Худди шундай ҳолат Белоруссиядан юборилган почта жўнатмалари орасида ҳам қайд этилди. Хусусан, ушбу давлатдан Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро Нигматов номига келган почта жўнатмаси орқали 8 дона марихуана уруғлари юборилган.

Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг Божхона текширувлари ва суриштирув бўлими томонидан мазкур ҳолатлар юзасидан тегишли текширув ҳаракатлари олиб борилиб, иш материаллари юритилди ҳамда қонуний ҳал қилиш учун тегишли суд идорасига юборилган.

Суд қарорларига асосан божхона органлари томонидан вақтинча олиб қўйилган марихуана ўсимлиги уруғлари эндиликда тегишли тарзда йўқ қилинади.

Тошкент шаҳар
божхона бошқармаси
Ахборот хизмати
Вернуться назад