Главная > ҲОДИСА > Ақтўбе фожиасида ҳалок бўлганларнинг ўлими сабаби аниқланди

Ақтўбе фожиасида ҳалок бўлганларнинг ўлими сабаби аниқланди


Ақтўбе фожиасида ҳалок бўлганларнинг ўлими сабаби аниқланди


Қозоғистоннинг Ақтўбе области ҳудудида автобусда ёниб кетган 52 қурбоннинг ўлими сабаблари маълум бўлди. Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Асет Калиевнинг таъкидлашича, одамлар термик куйиш натижасида ҳалок бўлган деб хабар берди kun.uz

«Биз тун бўйи ҳалок бўлганларнинг ўлими сабабларини ўргандик. Паталогоанатомик тадқиқотлар натижасига кўра, одамлар тутун ҳидидан заҳарланиб эмас, термик куйиш оқибатида ҳалок бўлан. Биз ўз ишимизни якунладик.

Эндиликда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ишни давом эттиришлари мумкин», дея Калиевнинг сўзларини келтиради «Казинформ».
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Ўзбекистон ФВВ ҳодиса қурбонларининг дастлабки рўйхатини эълон қилган эди.

Вернуться назад