Главная > ҲОДИСА > ФВВ: Қозоғистонда ёниб кетган автобус йўловчилари — Ўзбекистон фуқаролари

ФВВ: Қозоғистонда ёниб кетган автобус йўловчилари — Ўзбекистон фуқаролари



ФВВ: Қозоғистонда ёниб кетган автобус йўловчилари — Ўзбекистон фуқаролари

Қозоғистонда ёниб кетган автобусда, дастлабки маълумотларга кўра, 55 нафар Ўзбекистон фуқаролари бўлган, ФВВ алоқа линиясини ташкил этди.

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар қилмоқда: Қозоғистоннинг Актобе вилоятида ёниб кетган автобуснинг 55 нафар йўловчиси — дастлабки маълумотларга кўра, Ўзбекистон фуқароларидир деб хабар берди gazeta.uz

Яна икки нафари эса Қозоғистон фуқароси.
Ёнғин натижасида 52 киши ҳалок бўлди, беш киши жароҳатланди.

Ўзбекистон ФВВ тезкор боғланиш учун алоқа рақамларини ташкил этди: (+99871) 147−10−50 ва (+99871) 212−67−00.
Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар қўмитаси тезкор боғланиш рақамлари (+7 7132) 56−29−62 ва (+7 7132) 56−68−85.
Вернуться назад