Главная > ҲОДИСА > Таниқли сухандон Шуҳрат Раҳматжонов ЙТҲга учради

Таниқли сухандон Шуҳрат Раҳматжонов ЙТҲга учради



Таниқли сухандон Шуҳрат Раҳматжонов ЙТҲга учради

22 сентябрга ўтар кечаси Тошкент шаҳрида йирик йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Гап шундаки, “Ахборот 24” ахборот-таҳлилий кўрсатувининг бошловчиси Шуҳрат Раҳматжонов мазкур автоҳалокатнинг иштирокчисига айланди дея хабар бермоқда qalampir.uz

Шуҳрат Раҳматжоновнинг маъмури билан боғланиб, воқеа юзасидан маълумот олдик. Аниқланишича, 22 сентябрь кунига ўтар кечаси Шуҳрат Раҳматжонов зудлик билан ишга чақирилган. “Ахборот 24” дастурининг янги сонини суратга олиш ишларини якунлаб, тунги соат 03:00 да уйига қайтаётган Шуҳрат Раҳматжонов автоҳалокатга учраган.
Таниқли сухандон Шуҳрат Раҳматжонов ЙТҲга учради

Чорраҳада ўрнатилган светафорнинг яшил чироғи ёниши билан ҳаракатни бошлашга тайёргарлик кўрган Шуҳрат Раҳматжоновнинг автомобилига катта тезликда иккинчи транспорт воситаси келиб урилган.

Шуҳрат Нуралиевнинг Malibu русумли автомобилига урилган Lacetti автомобили соатига тахминан 140 км тезликда ҳаракат қилган. Бу эса ЙТҲ мудҳиш оқибатларга олиб келганидан дарак беради.

Оғир даражада тан жароҳати олган Шуҳрат Раҳматжонов айни вақтда 16-шаҳар шифохонасида. Унинг умуртқа поғонаси ва қўли синган. Шифокорлар унга камида бир йил ётиши кераклигини ва шу вақтгача меҳнат фаолиятидан узоқда бўлиши кераклигини тайинлашган.

Шуҳрат Раҳматжоновнинг маъмури ҳозирча бошловчининг саломатлиги ўзи билан боғланишга имкон бермаслигини маълум қилди.

Шуҳрат Раҳматжоновни тезроқ соғайиб, оиласи даврасига қайтишини тилаб қоламиз.
Дурдона Расулова

Вернуться назад