Главная > ҲОДИСА > Босқинчилик йўли билан ўзганинг мол-мулкини талон-торож қилиш

Босқинчилик йўли билан ўзганинг мол-мулкини талон-торож қилиш



Босқинчилик йўли билан ўзганинг мол-мулкини талон-торож қилиш

2017 йилнинг 15 июнь куни тахминан соат 08:30 ларда, номаълум шахс, босқинчилик йўли билан ўзганинг мол-мулкини талон-торож қилиш мақсадида, Юнусобод тумани ҳудудида фуқаро Ситора Абдусаматовага ҳужум қилиб, тан-жароҳати етказиб, ундан 12.500.000 сўм нақд пул маблағларини эгаллаб, ҳодиса жойидан яширинган.
Босқинчилик йўли билан ўзганинг мол-мулкини талон-торож қилиш

Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 164-моддаси 1-қисми (босқинчилик, яъни ўзганинг мулкини талон-торож қилиш мақсадида ҳужум қилиб, ҳаёт учун ҳавфли бўлган зўрлик ишлатиб содир этиш ) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган эди.

Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан ўтказилган тергов- тезкор тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни муқаддам судланган, Тулқин Абдугаппарович Халилов, Бекзод Тухтасин ўғли Абдуллаев ва Марҳуба Носировна Пулатовалар содир этишганлиги аниқланиб, улардан талон-торож қилинган пуллар далилий ашё сифатида олинган.

Халилов, Абдуллаев ва Пулатоваларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, уларнинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

Жабрланувчининг анкета маълумотлари ўзгартирилган бўлиб, фамилия ва исмларнинг ҳар қандай ўхшашлиги тасодифий характерга эга.
guvd.uz
Вернуться назад