Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ ИИВ Малака ошириш институти ва филиалларида масофадан ўқитиш ишлари олиб борилмоқда
22-04-2020 16:54 0 947 Рейтинг2 Чоп этиш

ИИВ Малака ошириш институти ва филиалларида масофадан ўқитиш ишлари олиб борилмоқда

ИИВ Малака ошириш институти ва филиалларида масофадан ўқитиш ишлари олиб борилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 августдаги «Ички ишлар органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида ИИВ малака ошириш институти ва унинг жойлардаги филиалларида масофадан ўқитиш тизимини кенг жорий этиш ишлари амалга оширилмоқда.

Бугун коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазият сабаб барча соҳаларда трендлар ўзгармоқда, устувор йўналишлар қайта кўриб чиқилмоқда, янгича ёндашувларни қўллашга киришилмоқда. Барча таълим муассасалари сингари, ИИВ Малака ошириш институти ҳам масофадан туриб ходимларнинг малакасини ошириш режимига ўтмоқда.
ИИВ Малака ошириш институти ва филиалларида масофадан ўқитиш ишлари олиб борилмоқда

Ушбу вазиятни инобатга олган ҳолда Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти ва унинг жойлардаги филиалларида ўқув жараёнида замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш масалаларига кенг эътибор қаратилмоқда. Хусусан, жорий йил 17-18 апрель кунлари Институт профессор-ўқитувчилари томонидан ИИВ академик лицей директорларининг ходимлар малакасини ошириш бўйича ўринбосарлари касб маҳоратини ошириш юзасидан семинар-тренинг ташкиллаштирилди.

Семинар-тренингда ўқув йиғинларини ташкиллаштириш ва ўтказишдаги муаммолар ва уларни бартараф этиш йўллари, масофавий (электрон) ўқитишни филиалларда ташкил этиш, бошқариш ва назорат қилиш, ҳужжатлар юритиш тартиби каби масалалар ҳақида сўз юритилди.

Ўқув семинари давомида асинхрон ва синхрон интерактив таълим бериш, масофавий ўқитиш платформаларининг самарадорлиги, электрон ўқитиш материалларини шакллантириш, ўқув циклининг вазифалари ва дизайнини ишлаб чиқиш, тушуниш ва эслаб қолиш даражасини оширишга йўналтирилган технологияларни қўллаш, самарали тақдимот, жумладан видео тақдимот яратиш учун зарур бўлган методик ва дастурий таъминотни танлаш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Хулоса қилиб айтганда, таълим тизимида замонавий инновацион технологияларни қўллаш ҳам иқтисодий, ҳам ижтимоий самара беради. Шу боисдан назарий ва услубий асосларни ривожлантириб бориш ҳамда зарур ташкилий чора-тадбирларни самарали амалга ошириш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан биридир.
ИИВ Малака ошириш институти катта ўқитувчиси,
лейтенант, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)
Умиджон ҲАМРАҚУЛОВ
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*