Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Тергов департаменти томонидан «Avto oltmish oy» МЧЖнинг мансабдор шахслари ва бошқалар бўйича маълумот берилди
02-03-2020 16:22 0 635 Рейтинг0 Чоп этиш

Тергов департаменти томонидан «Avto oltmish oy» МЧЖнинг мансабдор шахслари ва бошқалар бўйича маълумот берилди

Тергов департаменти томонидан «Avto oltmish oy» МЧЖнинг мансабдор шахслари ва бошқалар бўйича маълумот берилди

Жиноят иши қўзғатилишига “UzAutomotors” АЖнинг ИИВга, «AVTO OLTMISH OY» МЧЖнинг фуқароларга фоизсиз пулини 5 йил (60 ой) муддатга бўлиб тўлаш шарти билан шубҳали фаолият кўрсатаётганлигини билдириб йўллаган мурожаати юзасидан терговга қадар текширув вақтида аниқланган ҳолатлар асос бўлган.

12.10.2019 йилда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти томонидан «Avto oltmish oy» МЧЖнинг мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 1881-моддаси 1-қисми билан қўзғатилган.
Тергов департаменти томонидан «Avto oltmish oy» МЧЖнинг мансабдор шахслари ва бошқалар бўйича маълумот берилди

Аниқланишича, «AVTO OLTMISH OY» МЧЖ таъсисчиси Ж.Боходиров ва бошқалар, фуқароларга автотранспорт воситаларини фоизсиз 5 йил муддатга, бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан олиб беришни ваъда қилган ҳолда, ўзларининг фаолиятини реклама қилувчи флайерларни транспорт воситаси турига қараб 2,0 млн. сўмдан 10,0 млн. сўмгача сотиб, ўзларининг зиммасидаги мажбуриятни тўлиқ бажармасдан, шартнома тузиш учун фуқаролардан тушган пул маблағларини жамият фаолиятини реклама қилишга сарфлаб, 18,0 минг нафардан ортиқ фуқароларнинг пул маблағларини жамият ҳисоб рақамига туширилишига эришишган.

Жами 18.818 нафардан ортиқ мижозлар томонидан жамиятга тўлов қилинган 57,412 млрд. сўм пул маблағларидан бор йўғи, 130 та транспорт воситаларини сотиб олиб бериш учун «Qibray avto moto servise» МЧЖга 24,6 млрд. сўм қисмини кўчириш бериш билан кифояланган. (96 нафар мижозга транспорт воситаси етказиб берган, қолган мижозларга автомашина олиб бериш юзасидан мажбуриятини бажариш учун ҳисоб рақамида етарли пул маблағлари мавжуд бўлмаган.)

Жиноят иши бўйича жами аниқланган зарар 57,412 млрд. сўмни ташкил этади. Жабрланувчиларга етказилган умумий зарарнинг ундирилган қисми: 34,148 млрд. сўм (нақд пул шаклида - 26,0 млрд. сўм, хатланган мол-мулклар – 8,148 млрд. сўм, шунингдек
28 та турли русумдаги умумий баҳоси 2,1 млрд. сўмга тенг бўлган транспорт воситаларини хатлаш чоралари кўрилмоқда).

Ж.Баходиров ва унинг шериклари ўзларининг жиноий фаолиятлари давомида «Catalea Media» МЧЖ, «J.Baxodirov» ЯТТ ва «Karat insurance» МЧЖларни ташкил қилиб, устав жамғармасини мижозлар томонидан топширилган пул маблағлари эвазига шакллантирганликлари сабабли, мазкур жамиятларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, ягона иш юритувга бирлаштирилган.
Тергов департаменти томонидан «Avto oltmish oy» МЧЖнинг мансабдор шахслари ва бошқалар бўйича маълумот берилди

Иш бўйича айбланувчилар қамоқда сақланмоқда, бир нафар айбланувчига нисбатан “гаров” эҳтиёт чораси қўлланилган. Жиноят иши бўйича ҳужжатли тафтиш якуни бўйича қолган шахслар ва жамиятнинг вилоятлардаги филиалларидаги менеджер ҳамда кассирларининг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади.

Жиноят иши бўйича Тергов департаменти ва унинг қуйи тизими ходимларидан иборат тергов гуруҳи ташкил этилган бўлиб, Тергов департаменти ва Республиканинг барча ҳудудларида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда ҳамда департамент томонидан жамланиб келинмоқда. Айбланувчилар томонидан жабрланувчиларга етказилган зарарларни ундириш масаласи суд жараёнида ҳал этилади.
ИИВ ҳузуридаги
Тергов департаменти
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*