Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Нарпай тумани ҳудудида катта магистрал газ қувури портлаганмиди?
02-02-2020 22:42 0 925 Рейтинг0 Чоп этиш

Нарпай тумани ҳудудида катта магистрал газ қувури портлаганмиди?

Нарпай тумани ҳудудида катта магистрал газ қувури портлаганмиди?

Бугун ижтимоий тармоқларда “Самарқанд вилояти Нарпай тумани ҳудудида катта магистрал газ қувури портлади“, мазмунида хабар ва видеолавҳа тарқалди деб хабар беради Uz.A нашри.

Ушбу ҳолат юзасидан Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати изоҳ берди.

Унда "ҳақиқатдан ҳам Самарқанд вилояти Нарпай тумани Мирбозор шаҳарчаси яқинидаги Зирабулоқ магистрал газ қувурида бугун 2 февраль куни соат 16.45 ларда БГР-ТБА Магистрал газ қувурлари 1-4 тармоқларининг газ қувури ёрилиши оқибатида ёнғин содир бўлган"и қайд этилган.

“Ўзтрансгаз“ акциядорлик жамиятининг махсус ишчи гуруҳи томонидан соат 17:15да ёнғин бартараф этилган. Айни пайтда Зирабулоқ, Ғаллаорол, Муборак ва Газли магистрал газ қувурлари бошқармаларининг махсус таъмирлаш бригадалари томонидан талафотни бартараф этиш мақсадида воқеа жойида иш олиб бормоқда, дейилади хабарда.

Ёнғин келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*