Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Нарпайлик фуқаро ўз янгасини пичоқлаб ўлдирди
31-01-2020 23:37 0 997 Рейтинг0 Чоп этиш

Нарпайлик фуқаро ўз янгасини пичоқлаб ўлдирди

Нарпайлик фуқаро ўз янгасини пичоқлаб ўлдирди

Бугун, 31 январь куни Нарпай туманида яшовчи Р. М. акасининг турмуш ўтоғи У. П. билан ўрталарида келиб чиққан келишмовчилик оқибатида ошхона пичоғи билан “қуролланиб”, янгасининг яшаш уйига борган. Янгаси У.П.нинг бўйин соҳасига пичоқ санчиб, уни қасддан ўлдирган ва воқеа жойидан яширинган деб хабар беради Xalq so нашри.

Вилоят прокуратурасидан олинган маълумотга кўра, прокуратура ходимлари ва тергов-тезкор гуруҳи томонидан воқеа жойи кўздан кечирилганда, ушбу хонадон кўчасидаги ариқ ичидан қон доғлари бўлган пичоқ ва бошқа ашёвий далиллар топилган.

Туман прокуратураси томонидан Р. М.га нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, у ҳимоя ҳуқуқи билан таъминланган ҳолда ЖПКнинг 227-моддаси тартибида ушланган.

Ҳозирда жиноят иши бўйича Нарпай тумани прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Тергов жараёнини вилоят прокуратураси ҳам назоратга олган.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Эртага Москвадан Тошкентга навбатдаги чартер рейси амалга оширилади

expo
Боглиш маколалар