Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ «Янги Ангрен» иссиқлик электр станциясидаги энергоблокда ёнғин содир бўлди
30-01-2020 22:29 0 1263 Рейтинг1 Чоп этиш

«Янги Ангрен» иссиқлик электр станциясидаги энергоблокда ёнғин содир бўлди

«Янги Ангрен» иссиқлик электр станциясидаги энергоблокда ёнғин содир бўлди

Бугун 30 январь куни соат 11-40 да «Янги Ангрен» иссиқлик электр станциясида электр энергиясини ишлаб чиқаришга мўлжалланган 4-чи сонли энергоблокда носозлик юзага келиши натижасида 170 мегаватт қувват билан тўхтатилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги хабарга таяниб Sof.Uz нашри ёзмоқда.

Шу вақтда қозон агрегатининг том қисмида ёнғин юзага келиб станциянинг тезкор ҳодимлари томонидан бирламчи ўт ўчириш воситалари қўлланилди ва ўт ўчириш бригадаси жалб қилинди. Соат 14-00 да ёнғин бартараф этилди. Жабрланганлар мавжуд эмас.

Айни пайтда энергоблок таъмирга чиқарилди ва носозликни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда. Мазкур ҳолатни ўрганиш юзасидан махсус комиссия ташкил қилинди.

Айни пайтда мазкур станциянинг 3 та энергоблоки жами 580 МВт қувват билан ишламоқда.

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги истеъмолчиларга айрим ҳудудларда электр таъминотида маълум вақт оралиғида узилишлар кузатилётганини, таъмирлаш ишлари қисқа фурсатларда якунланиб, электр энергияси таъминоти яхшиланиши таъминланишини маълум қилди.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*