Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Фарғонада «Камаз» 4 та «Нексия» билан тўқнашди: бир киши қурбон бўлди
18-01-2020 20:49 0 1557 Рейтинг1 Чоп этиш

Фарғонада «Камаз» 4 та «Нексия» билан тўқнашди: бир киши қурбон бўлди

Фарғонада «Камаз» 4 та «Нексия» билан тўқнашди: бир киши қурбон бўлди

18 январь Фарғона вилояти Бағдод туманида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди деб хабар беради Xabar.uz нашри.

ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабарига кўра, Фарғона халқа автомобиль йўлида қалин туман тушиши оқибатида кўриш даражаси пасайганлиги сабабли 1997 йилда туғилган Ю.Н. шу манзилда яшовчи отасига тегишли «Камаз-5511» русумли автомобилини бурилиб олиш жойидан буриб олаётган бўлган. Шу вақтда қарама-қарши йўналишдан ҳаракатланиб келаётган 4 та «Нексия» русумли транспорт воситалари Ю.Н. бошқарувидаги юк автомобилига келиб урилиб йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

Натижада «Нексия» автомобилларининг уч нафар йўловчиси ва бир нафар ҳайдовчиси тан жароҳати олиб касалхонага ётқизилган.

Шунингдек яна бир йўловчи олган тан жароҳати оқибатида касалхонада вафот этган.

«Ҳурматли йўл ҳаракати иштирокчилари, йўлларда ҳаракатланганда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишни, республикамиз ҳудудида об-ҳаво шароитининг кескин ўзгариши, айрим ҳудудларда қор ёғиши ва автомобиль йўлларида музламалар ҳосил бўлиши, қалин туман тушиши сабабли автомобиль йўлларида ҳаракат қатнашчилари учун бир қатор ноқулайликлар келтириб чиқаришини инобатга олиб йўлларда хушёрлик билан ҳаракат қилишинигизни сўраймиз» дейилади ЙҲХББ хабарида.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*