Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Тинимсиз ёмғир оқибатида янги қурилаётган метронинг Юнусобод йўналишидаги тунелда турпоқ ўпирилиб тушди
18-12-2019 20:24 0 658 Рейтинг0 Чоп этиш

Тинимсиз ёмғир оқибатида янги қурилаётган метронинг Юнусобод йўналишидаги тунелда турпоқ ўпирилиб тушди

Тинимсиз ёмғир оқибатида янги қурилаётган метронинг Юнусобод йўналишидаги тунелда турпоқ ўпирилиб тушди

Бугун 18 декабрь куни сурункали ёғингарчилик оқибатида Тошкент метрополитени Юнусобод йўналишининг қурилаётган қисмида тупроқ кўчиши содир бўлган. деб хабар берди UzA

Юзага келган ҳолатни бартараф этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги куч ва воситалари сафарбар қилинган.

Ушбу ҳудудда содир бўлган ҳодисанинг келиб чиқиш сабаблари ва оқибатларини ўрганиш ва уни зудлик билан бартараф қилиш мақсадида Ҳукумат комиссияси тузилди.

Комиссияга содир бўлган ҳодиса сабабларини ва оқибатларини жойида ўрганиш, ҳодиса оқибатларини зудлик билан бартараф этиш, жабрланганлар ва уларнинг оила аъзоларига ёрдам кўрсатиш ҳамда бошқа бир қатор вазифалар юкланди.

Шунингдек, ​Тошкент метрополитенининг ер усти ва ер ости метро йўналишлари қурилишида саноат хавфсизлиги талабларига риоя этилиши қайд этилди.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*