Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Хоразмда ЙТҲ оқибатида 4 киши қурбон бўлди
16-12-2019 21:49 0 517 Рейтинг0 Чоп этиш

Хоразмда ЙТҲ оқибатида 4 киши қурбон бўлди

Хоразмда ЙТҲ оқибатида 4 киши қурбон бўлди

2019 йил 15 декабрь куни тахминан соат 23:30ларда 32 ёшли М.М. «Кобалт» русумли автомашинасини «Тузлоқ» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи ички йўлда бошқариб келиб, шу йўналишда ўзининг олдида ҳаракатланиб кетаётган, 43 ёшли Н.С. бошқарувида бўлган «Тико» русумли автомашинасини орқа томонига урилиб, йўл транспорт ҳодисаси содир этган.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра,деб ёзади XABAR.uz ЙТҲ оқибатида «Тико» йўловчилари 43 ёшли Ў.А. ва аёллар — 42 ёшли Б.Ж., 41 ёшли Д.Ю., 17 ёшли Ё.Р.лар оғир тан жароҳати олиб, Янгиариқ туман тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилганлар. Шифокорлар томонидан кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан, уларнинг барчаси шифохонада вафот этишган.

Мазкур холат юзасидан Янгиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди (одамлар ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жинояти иши қўзғатилган.

Ҳозирда ушбу жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*