Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Глобал терроризм индекси рейтингида Ўзбекистон энг хавфсиз мамлакатлар қаторидаги мавқеини янада мустаҳкамлади
02-12-2019 15:33 0 496 Рейтинг1 Чоп этиш

Глобал терроризм индекси рейтингида Ўзбекистон энг хавфсиз мамлакатлар қаторидаги мавқеини янада мустаҳкамлади

Глобал терроризм индекси рейтингида Ўзбекистон энг хавфсиз мамлакатлар қаторидаги мавқеини янада мустаҳкамлади

Яқинда оммавий ахборот воситаларида Иқтисодиёт ва тинчлик институти томонидан тузилган 2019 йилги Глобал терроризм индексида мамлакатимиз 160 та давлат ичидан 135-ўринни эгаллаб, энг хавфсиз мамлакатлар қаторидаги ўз мавқеини янада мустаҳкамлаганлиги ҳақида хабарлар тарқалди.

Таъкидлаш лозимки, халқаро экспертлар Ўзбекистонни ушбу рейтингда 2017 йилда 117-ўрин, ўтган йили 132-ўринга жойлаштиришган эди. Ушбу нуфузли таҳлилий тадқиқот маркази томонидан эълон қилинган халқаро рейтинг бўйича мамлакатимизнинг дуёнинг энг хавфсиз 30 та давлатлар қаторига киритилишига ИИВ Малака ошириш институти профессор-ўқитувчилари ўз муносабатини билдиришди.

ИИВ Малака ошириш институти Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси кафедраси бошлиғи, полковник Баҳодир Улуғбеков:

Глобал терроризм индекси рейтингида Ўзбекистон энг хавфсиз мамлакатлар қаторидаги мавқеини янада мустаҳкамлади

– Ушбу нуфузли ташкилот томонидан эълон қилинган маълумотларда мамлакатимизнинг юқори поғоналарда қайд этилганини, энг аввало муҳтарам Юртбошимиз ташаббуслари билан сўнгги йилларда юртимизда экстремизм ва терроризмга қарши кураш «жаҳолатга қарши маърифат» улуғвор ғояси асосида амалга оширилаётганлигининг натижаси деб биламан.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ишини самарали ташкил этиш, қонунларга ҳурмат руҳини ривожлантириш ҳамда таълим-тарбия орқали ёшларимизнинг қалби ва дунёқарашига ватанпарварлик, элу-юртимизга садоқат туйғуларини сингдириш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли чора-тадбирларнинг мевасидир.

Қолаверса, ёт ғояларнинг асл моҳияти ва мақсадлари ҳақида аҳолининг, айниқса, ёшларнинг хабардорлик даражасини ошириш, тақиқланган ташкилот ва гуруҳлар таркибига адашиб кириб қолган, ўз қилмишининг ҳуқуққа хилофлигини англаб етган ва тузалиш йўлига ўтган фуқароларга Ватанига, оиласи бағрига, тинч ҳаётга қайтиш имконини бериш каби йўналишларда амалга ошириб келинаётган кенг қамровли ишлар натижаси сифатида қайд этиш лозим.

ИИВ Малака ошириш институти Жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизликни таъминлаш кафедраси катта ўқитувчиси, подполковник Жамшид Равшанов:
Глобал терроризм индекси рейтингида Ўзбекистон энг хавфсиз мамлакатлар қаторидаги мавқеини янада мустаҳкамлади

– Мазкур халқаро эътирофни халқимиз, биринчи навбатда ёшларимизнинг ҳуқуқий ва диний билимларини кучайтириш орқали улар орасида эктремистик ғоялар тарқалишининг олдини олишга асосланган радикаллашувга қарши курашнинг миллий моделнинг натижаси деб биламан.

Албатта, юртимизда ҳукм сураётган тинчлик, фаровонлик ва миллатлараро ўзаро тотувликнинг қадрига етиш барчамизнинг бурчимиздир.
Тинчлик, тараққиёт ва фаровонлик ўз-ўзидан бўлаётгани йўқ, албатта. Бу, авваламбор, Давлатимиз Раҳбари ва Ҳукуматимиз томонидан виждон эркинлиги ва диний бағрикенгликни таъминлаш йўлида олиб борилаётган оқилона сиёсат натижаси ҳамдир.

Ўрганишлар диний экстремизм ва терроризмнинг нафақат умумэътироф этилган халқаро қоидалар, давлатларнинг миллий қонунчилиги, балки ислом дини асосларига ҳам зид эканини кўрсатмоқда. Шундай экан, диний экстремизм ва терроризмга қарши курашда барчамиз ўз масъулиятимизни ҳис этишимиз, огоҳ бўлишимиз, ватанимизнинг келажаги учун жавобгар эканимизни унутмаслигимиз лозим.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Малака ошириш институти Жиноятчиликка қарши кураш кафедра катта ўқитувчиси, майор Ғайрат Тошқулов:
Глобал терроризм индекси рейтингида Ўзбекистон энг хавфсиз мамлакатлар қаторидаги мавқеини янада мустаҳкамлади

– Бундай эътирофга лойиқ кўрилишнинг ўзи бўлмайди, албатта. Бунинг ортида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг бошқа давлат идоралари, жамоат ва диний ташкилотлар ҳамда кенг жамоатчилик билан самарали ҳамкорлиги, сермаҳсул меҳнат ётганлигини таъкидлаб ўтиш жоиз. Бу ўз навбатида, барчамиздан амалий шукроналик, тинчлик ва хавфсизликни таъминлашда барча фуқароларимизнинг фаол бўлишлигини талаб этади. Зеро, кўплаб давлатлар бугунги кунда хавфсизлик масалаларида таҳликали ҳолатларни гувоҳи бўлмоқдамиз. Турли хил низолар, дин ниқобидаги экстремистик ва террористик гуруҳлар томонидан амалга оширилаётган бузғунчилик ишлар, уларнинг фитнаси сабабли юзага келаётган қуролли можаролар натижасида рўй бераётган мудҳиш оқибатлардан тўғри хулоса чиқариш лозим.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Валютани янада либераллаштириш лозим

Меҳрга ташна кўнгилларга шодлик улашилди

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасида Япония тажрибаси

“Трастбанк”: янги таҳрирда қабул қилинган Қонунлар мазмун-моҳияти батафсил ўрганилмоқда

expo
Боглиш маколалар