Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Америкадан Канадага парвоз қилган енгил самолёт қулаши натижасида 7 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди
29-11-2019 13:02 0 411 Рейтинг0 Чоп этиш

Америкадан Канадага парвоз қилган енгил самолёт қулаши натижасида 7 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Америкадан Канадага парвоз қилган енгил самолёт қулаши натижасида 7 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Канаданинг Онтарио провинциясида енгил самолётнинг ҳалокатга учраши оқибатида етти киши ҳалок бўлди. Бу хақида Халқ сўзи хабар қилмоқда.

Асли ўзбекистонлик, АҚШнинг Техас штатида истиқомат қилувчи Отабек Облоқулов Онтарионинг Кингстон шаҳри атрофида Piper PA-32 самолётини бошқариб кетаётганида ҳалокатга учраган. Самолёт Онтарионинг Маркхэм шаҳридан Квебек провинциясининг Квебек шаҳри томон ҳаракатланаётган бўлган. Отабек Облоқуловнинг дўсти Меҳмет Бастининг сўзларига кўра, улар Кингстон шаҳрида тўхтаб ўтмоқчи бўлишган.

Самолётда Облоқуловнинг турмуш ўртоғи ва 3, 11 ва 15 ёшли фарзандлари бўлган. Бундан ташқари бортда Канаданинг Торонто шаҳрида доимий истиқомат қилувчи, асли Ўзбекистондан бўлган Бобомурод Набиев ва унинг турмуш ўртоғи ҳам бўлган.
Америкадан Канадага парвоз қилган енгил самолёт қулаши натижасида 7 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Фото: Отабек Облоқулов ўзининг шахсий самолёти олдида/Facebook

Самолёт Кингстон шаҳрининг шимоли-ғарбига, қуюқ ўрмонга қулаган. Фожиа натижасида самолётнинг барча йўловчилари ҳалок бўлган.

Ҳалокат сабаблари ўрганилмоқда. Қоидага кўра, бундай кичкина самолётларда “қора қути” бўлиши мажбурий бўлмаган. Канада метеорология хизмати тарқатган хабарга кўра, самолёт қулаган пайтда ҳудудда кучли шамол эсган.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

"Ravon" автомобиллари нархи кескин тушиб кетди

65 нафар спортчимиз юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилди

Тадбиркор 106 миллион сўм ўрнига бир миллион тўлайдиган бўлди

Глобал терроризм индекси рейтингида Ўзбекистон энг хавфсиз мамлакатлар қаторидаги мавқеини янада мустаҳкамлади

expo
Боглиш маколалар