Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Байрам муносабати билан айрим кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
15-11-2019 12:02 0 388 Рейтинг0 Чоп этиш

Байрам муносабати билан айрим кўчаларда ҳаракатланиш чекланади

Байрам муносабати билан айрим кўчаларда ҳаракатланиш чекланади

Тошкентда Ўзбекистон давлат байроғи қабул қилинганлигининг 28 йиллиги муносабати билан маданий-кўнгилочар ва спорт тадбирлари ўтказилиши режалаштирилган. Ушбу тадбирлар вақтида айрим кўчалардаги ҳаракатланиш вақтинча чекланади, дея хабар берди Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати. Бу хақда xabar.uz ёзмоқда.

17 ноябрда:

Ички ишлар бош бошқармаси ва Миллий гвардия бошқармаси ҳарбий отлиқлар отрядларининг Ўзбекистон давлат байроғи марши ўтказилиши муносабати билан соат 11:00дан соат 12:00гача

-А.Темур хиёбони айланма йўли;

-Амир Темур шоҳ кўчасидан И.Каримов кўчаси бўйлаб Фурқат ва Бунёдкор кўчалари кесишган чорраҳагача бўлган қисми;

Ҳаваскор велоспортчилар уюшмаси ва кўнгиллилар иштирокида Яшнобод туманидаги флагшток ўрнатилган майдондан Халқлар дўстлиги майдонигача бўлган масофада велоспортчиларнинг Ўзбекистон давлат байроғи марши ўтказилиши муносабати билан соат 11:00дан 12:00гача

Махтумқули ва Янги бозор кўчалари кесишмасидан Махтумқули кўчаси бўйлаб Моварауннаҳр кўчасигача бўлган қисми;

- Моварауннаҳр кўчасидан Абдулла Қодирий кўчаси бўйлаб Абай кўчасигача бўлган қисми;

- Абай кўчасидан Олмазор кўчаси бўйлаб Ислом Каримов кўчасигача бўлган қисми;

«Давлат байроғи – фахрим, ғурурим!» шиори остида Ойбек ва Нукус кўчалари кесишмасидан «Хумо арена» муз саройигача бўлган оралиқда оммавий югуриш марафони ўтказилиши муносабати билан соат 15:00дан 17:00гача

Ойбек ва Нукус кўчалари кесишмасидан Ойбек ва Афросиёб кўчалари бўйлаб Бешёғоч кўчасига бўлган қисми;

- Бешёғоч кўчасидан «Humo arena» муз саройигача бўлган қисми.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*