Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Ҳар бири 100 минг доллар тураркан: Божхоначилар қиймати 2 млрд. сўмлик ноёб тарихий ва маданий бойликларнинг яширинча олиб чиқилишини фош қилишибди
30-10-2019 13:22 0 485 Рейтинг0 Чоп этиш

Ҳар бири 100 минг доллар тураркан: Божхоначилар қиймати 2 млрд. сўмлик ноёб тарихий ва маданий бойликларнинг яширинча олиб чиқилишини фош қилишибди

Ҳар бири 100 минг доллар тураркан: Божхоначилар қиймати 2 млрд. сўмлик ноёб тарихий ва маданий бойликларнинг яширинча олиб чиқилишини фош қилишибди

Давлат божхона хизмати ходимлари мамлакатимиз иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш билан бирга, юртимиз ҳудудидан ноёб маданий бойликларни ноқонуний олиб чиқилишини олдини олиш борасида ҳам салмоқли ишларни амалга оширишмоқда. Бу хақида Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар қилмоқда.

Хусусан, “Маданий бойликларни олиб чиқиш ва олиб кириш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ижроси доирасида Сирдарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари ҳам маданий бойликларни ноқонуний олиб чиқилиши билан боғлиқ йирик қонунбузарликка чек қўйишди.

“Сирдарё” чегара божхона постига “Ласетти” автомашинасида кириб келган фуқаро Х.Д.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди.

Шундан сўнг автомобиль ва унинг тиркамасидаги юклар ҳайдовчи ва холислар иштирокида божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, ушбу шахс декларацияда кўрсатилмаган ва божхоначиларнинг оғзаки сўровида маълум қилинмаган, Маданият вазирлигининг тегишли рухсатномаси бўлмаган, 32 дона турли кўринишдаги ҳайкаллар, 1 дона икона, 1 дона хоч, 12 дона кўза ҳамда 1 дона вазаларни яширинча олиб чиқмоқчи бўлганлиги аниқланди.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Бадиий экспертиза хулосасига кўра, ушбу маданий бойликлар XVII аср охири – XVIII аср бошларида Хитой давлати ҳамда ХIX аср охири ва XX аср бошларида Ғарбий Европа давлатларида ишлаб чиқарилганлиги ва уларнинг умумий қиймати 2 миллиард сўмдан ортиқни ташкил этиши маълум бўлди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Фахрий, Тохир Тохтасинов: ИИВ да турли лавозимларда хизмат қилдим, Меҳрибон, самимий одамларга кўп бора дуч келганман

Деҳқонободда 43 йилдан бери электр токисиз фаолият юритган мактаб аниқланди

ҚАМОҚХОНАДАН ЧИҚҚАН ХАТ: Айбсиз ҳолимга 7 йилу 100 кундан буён қамоқдаман...​

Давергеодезкадастр: Ерни масофадан туриб зондлаш соҳасида Ўзбек-Тожик ҳамкорлиги

expo
Боглиш маколалар