Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Яна бир ҳоким ўринбосари ва ҳокимлик ходими пора билан қўлга олинди
30-10-2019 10:48 0 624 Рейтинг1 Чоп этиш

Яна бир ҳоким ўринбосари ва ҳокимлик ходими пора билан қўлга олинди

Яна  бир  ҳоким ўринбосари ва ҳокимлик ходими пора билан қўлга олинди

Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туман ҳокимлигининг икки ходими бир кунда пора билан қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати ёзмоқда.

Маълум бўлишича, Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича мутахассиси 1982 йилда туғилган Б.А. фуқаро 1965 йилда туғилган С.М.дан 100 доллар порани туман ҳокимининг қарорини чиқартириб бериш учун олаётган вақтда қўлга олинган. Ходим фуқарога иссиқхона қуриш учун ер майдонини деҳқон хўжалиги шаклида эгалик қилиш ҳуқуқини берадиган қарорни чиқартириб бермоқчи бўлган.

Шу куннинг ўзида ҳокимликда туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари 1966 йилда туғилган М.С. ходим Б.А.дан 100 долларни олаётган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан ЖКнинг 210 ва 212-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Б.А. ҳамда М.С. процессуал тартибда ушланган дейилади нашрда.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Шавкат Мирзиёев МДҲ мамлакатлари махсус хизматлари раҳбарларини қабул қилди

Жерар Депардье: “Ўзбекистон тарихий лаҳзаларни бошдан кечирмоқда

Афғон расмийлари Тожикистонга ИШИДчилар Афғонистондан ўтмаганини маълум қилди

Тошкент вилоятида 39 йўловчиси бор автобуслар тўқнашиб кетди, қурбонлар бор

expo
Боглиш маколалар