Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Қабристондаги қотиллик фош этилди
24-10-2019 10:03 0 455 Рейтинг0 Чоп этиш

Қабристондаги қотиллик фош этилди

Қабристондаги қотиллик фош этилди

Қорақалпоғистонда йигит севгилисини пичоқлаб ўлдирганлиги ҳақида турли миш-миш гаплар тарқаган эди. Ушбу ҳодиса юзасидан суд иши охирига етиб, сирли қотиллик ҳақида расмий маълумот берилди деб ёзади УзА
feel
Қорақалпоғистон Республикаси прокуратурасининг “Истиқлол ва қонун” газетасида хабар берилишича, фуқаро Абдулла Тенелбаев Тошкент шаҳрида қурилиш ишларида юриб, ўзининг гаплашиб юрган қизи С. Қуралбаеванинг бошқа йигитга турмушга чиққанлиги тўғрисидаги хабарни эшитди. Дарров у қизга қўнғироқ қилиб, воқеага ойдинлик киритди. У Тошкентдан Нукус шаҳрига С.Қуралбаева ўқиётган олийгоҳга боради. Сўнг ҳар иккиси аввал берилган ваъдасини, яъни “агар турмуш қурмаса, ўз жонига қасд қилиш”га келишди. Эртаси куни бу ишни амалга оширишга келишган жуфтликлар қабристонга келди. А. Тенелбаев бозордан ўзига пичоқ сотиб олди. Белгиланган жойга келгач, Абдулла С.Қуралбаеванинг турмуш ўртоғига телефонда “сен қилган хатони тузатмоқчиман, у сенга ҳам, менга ҳам йўқ. Биз бир биримизни ўлдирмоқчимиз”, деб эслатди. Дастлаб А. Тенелбаев қизнинг чап кўкрак қисмига икки марта, бўйин ва қорнига уч марта пичоқ урди. Унинг жони узилаётганини кўриб, у ўзини ҳам пичоқлади. Аммо воқеа жойига келган тез тиббий ёрдам туфайли А. Тенелбаевнинг ҳаёти сақлаб қолинди.

Ушбу ҳолат бўйича олиб борилган суд ишида Абдулла Тенелбаевга Жиноят Кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан 12 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Фахрий, Тохир Тохтасинов: ИИВ да турли лавозимларда хизмат қилдим, Меҳрибон, самимий одамларга кўп бора дуч келганман

Деҳқонободда 43 йилдан бери электр токисиз фаолият юритган мактаб аниқланди

ҚАМОҚХОНАДАН ЧИҚҚАН ХАТ: Айбсиз ҳолимга 7 йилу 100 кундан буён қамоқдаман...​

Давергеодезкадастр: Ерни масофадан туриб зондлаш соҳасида Ўзбек-Тожик ҳамкорлиги

expo
Боглиш маколалар