Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Суд — шоу эмас! Депутат суд онлайн ёритилишига қарши чиқди
19-10-2019 11:47 0 330 Рейтинг0 Чоп этиш

Суд — шоу эмас! Депутат суд онлайн ёритилишига қарши чиқди

Суд — шоу эмас! Депутат суд онлайн ёритилишига қарши чиқди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Акмал Раҳмонов суд жараёнини тўғридан-тўғри трансляция қилишга қарши эканини билдирган.

«Суд жараёни — шоу эмас! Инсон тақдири ҳал бўладиган, унинг жамиятдаги ўрнини бор ёки йўқ қилиши мумкин бўлган мураккаб ҳодиса», деб ёзган депутат.

Раҳмонов парламент қуйи палатасига киритилган суд мажлисини радио, телевидение ва интернет орқали онлайн, тўғридан-тўғри трансляция қилишга қонуний рухсат беришни назарда тутадиган қонун лойиҳаси ҳақида фикр билдирган.

Депутат ўз фикрини билдирар экан, бир қатор саволларни қўйган:

Бу ўзи қанчалик тўғри?
Суд жараёни тўғридан-тўғри оммага ҳавола қилинса, тарафларнинг дарди дастурхон этилса, шаън, қадр-қиммат, конституциявий ҳуқуқ ҳисобланмиш дахлсизлик деган нарсалар, қолаверса, холислик қандай таъминланади?
Миллий қадриятларимизга путур етказмайдими?
Фарзандларимиз руҳиятига зиёни қанчалик?
Ҳали бунга фурсат эрта эмасми?
Айни масалада хорижда қандай йўл тутилган?
Самараси ва натижаси қанчалик, оқибати салбий эмасми?
«Халқ вакиллари — депутатларни ўйлантираётган бу каби саволлар ҳозирча жавобсиз, очиқ қолмоқда...», деб ёзғиради халқ вакили.

Депутатнинг иддаосича, бундай тажриба бирор-бир мамлакатда йўқ. У шу орқали судьяларнинг шахсини ҳам хавф остига қўйишдан хавфсираган. Натижада депутат қонун ижодкорлари ва мутахассислардан қатор саволларга жўяли жавоб ололмаганини айтган.

«Масалан, “суд мажлисини тарафларнинг мулоҳазаларини инобатга олган ҳолда, онлайн трансляция қилишга фақат суд мажлисида раислик қилаётган судьянинг рухсати билан йўл қўйилади”, деган норма нимани англатади? Розилик деганими ёки бошқа нарсами? Ҳатто, жиноятларнинг тоифалари ҳам аниқ ажратилмаган. Ўта субъективликнинг ўчоғига айланиши мумкин», деган халқ вакили.

Маълумот учун, ҳозиргача суд жараёнларини онлайн ёритиш уёқда турсин, ўзбек журналистлари бемалол қатнашиши таъминланмаган. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигига айнан шу масала вазифа қилиб топширилганди.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Шавкат Мирзиёев МДҲ мамлакатлари махсус хизматлари раҳбарларини қабул қилди

Жерар Депардье: “Ўзбекистон тарихий лаҳзаларни бошдан кечирмоқда

Афғон расмийлари Тожикистонга ИШИДчилар Афғонистондан ўтмаганини маълум қилди

Тошкент вилоятида 39 йўловчиси бор автобуслар тўқнашиб кетди, қурбонлар бор

expo
Боглиш маколалар