Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Сурхондарёдаги мактабда эр ўқитувчи хотини ва директорни пичоқлади
07-10-2019 15:15 0 478 Рейтинг1 Чоп этиш

Сурхондарёдаги мактабда эр ўқитувчи хотини ва директорни пичоқлади

Сурхондарёдаги мактабда эр ўқитувчи хотини ва директорни пичоқлади

Сурхондарёдаги мактабда рафиқаси билан жанжаллашган эркак, хотини ва уларни ажратмоқчи бўлган директорга пичоқ урди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди деб ёзади дарё.уз

Маълум бўлишича, 5 октябрь куни соат 08:30 ларда Сурхондарё вилояти, Музработ туманидаги 23-мактабда 37 ёшли Б.Й. турмуш ўртоғи билан ўзаро жанжаллашиб, ошхона пичоғи билан қорин соҳасига бир маротаба урган. Сўнг уларни ажратмоқчи бўлган мактаб директорининг ҳам танасининг турли қисмларига уч маротаба пичоқ билан уриб, қасддан ўлдиришга ҳаракат қилган.

Ҳолат юзасидан шу куни туман прокуратураси томонидан Б.Й.га нисбатан Жиноят кодексининг 25-моддаси (Жиноятга тайёргарлик кўриш ва жиноят содир этишга суиқасд қилиш) ва 97-моддаси 1-қисми (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ушбу модда бўйича айбдор деб топилган шахслар 10 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ҳозирда Б.Й. процессуал тартибда ушланган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

“ЎЗБЕКГИДРОЭНЕРГО” АЖ бошқаруви раиси Ўзбекистон Республикаси олий мажлиси сенатига сайланди

Путин Конституцияга қандай ўзгартиришларни киритмоқчи?

«Toyota» учар такси ишлаб чиқариш учун қарийб 400 млн доллар сармоя ажратади

Олий таълим муассасаларига оид 55 қўшма дастурдан 23 таси Темпус/Erasmus+ лойиҳаси

expo
Боглиш маколалар