Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Шуҳрат Ғаниев айбини тан олди, унга қаттиқ огоҳлантириш ва 3 ой синов муддати берилди
01-10-2019 14:33 0 534 Рейтинг0 Чоп этиш

Шуҳрат Ғаниев айбини тан олди, унга қаттиқ огоҳлантириш ва 3 ой синов муддати берилди

Шуҳрат Ғаниев айбини тан олди, унга қаттиқ огоҳлантириш ва 3 ой синов муддати берилди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг Регламент ва одоб комиссияси йиғилишида Фарғона вилояти ҳокими, сенатор Шуҳрат Ғаниевнинг масаласи кўриб чиқилди деб ёзади кун.уз
Унда Шуҳрат Ғаниевнинг ижтимоий тармоқларда тарқалган нутқи танқидий кўриб чиқилди.

Йиғилишда комиссия вакиллари Фарғона вилоят ҳокимининг мажлислардан бирида аёлларнинг рўмол ўраши билан боғлиқ фикрлари учун қаттиқ қоралашган ва қатъий чора кўрилишини сўрашган.

Шуҳрат Ғаниев ҳам ижтимоий тармоқларда ўзига билдирилаётган танқидлар тўғрилигини эътироф этиб, ўзининг айбини тан олган.

«Ижтимоий тармоқларда бўлаётган муҳокамалар тўғри. Айбимни тан оламан. Ўзимни оқлаш учун бирор сўз топа олмайман. Менинг авлодим, ота-онам миллий либослар кияди. Ўзим ҳам уйимда миллий либос кияман. Ўша мажлисда қуюшқондан чиқиб кетганман. Имконият берсангиз, хулоса чиқариб, чин дилдан меҳнат қиламан. Ҳар қандай жазога лойиқман.

Халқдан ва Президентдан кечирим сўрайман. Имкон берилса, чин дилдан меҳнат қилишга тайёрман», дея вилоят ҳокимининг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Якунда Сенат раиси Танзила Норбоева томонидан Шуҳрат Ғаниев қаттиқ танқид қилиниб, унга қатъий огоҳлантириш ва уч ойлик синов берилган.

Бундан аввалроқ, Фарғона вилояти ҳокими соқол, рўмол ва иш жойларида намозга қарши чиқиб, бунга бўйсунмаганларни қамаш билан таҳдид қилгани ёзилган аудио тарқалган эди. Фарғона вилояти ҳокими селектор давомида турк инсвесторининг соқолини олишни буюрган, вилоятдаги иш жойларида намоз ўқишга шароит яратиладиган ҳолатлар аниқланса, ўша корхона раҳбарига жиноят иши очилишини айтгани, шунингдек, олдида ким бўлишидан қатъи назар рўмол ўраб олган аёлга кўзи тушса, унинг рўмолини ўша туман ҳокими оғзига тиқиб қўйиш билан таҳдид қилган.

Фарғона вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати Шуҳрат Ғаниевнинг тарқалган аудиоси бўйича расмий баёнот бериб, ҳокимнинг сўзлари нотўғри талқин қилингани, шу билан биргаликда Шуҳрат Ғаниев ижтимоий тармоқлардаги фикрлардан хулоса чиқарганини билдирганди.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

"Ravon" автомобиллари нархи кескин тушиб кетди

65 нафар спортчимиз юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилди

Тадбиркор 106 миллион сўм ўрнига бир миллион тўлайдиган бўлди

Глобал терроризм индекси рейтингида Ўзбекистон энг хавфсиз мамлакатлар қаторидаги мавқеини янада мустаҳкамлади

expo
Боглиш маколалар