Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Самарқанддаги туғруқхонада янги туғилган чақалоқ 4 кун оч қолиб кетган. Камига томирига укол қилиниб, ҳатто игнаси ҳам олинмаган
27-09-2019 13:11 0 483 Рейтинг0 Чоп этиш

Самарқанддаги туғруқхонада янги туғилган чақалоқ 4 кун оч қолиб кетган. Камига томирига укол қилиниб, ҳатто игнаси ҳам олинмаган

Самарқанддаги туғруқхонада янги туғилган чақалоқ 4 кун оч қолиб кетган. Камига томирига укол қилиниб, ҳатто игнаси ҳам олинмаган

Таниқли ношир ва журналист Алишер Назар Facebook’даги саҳифасига «ўладига чиқарилиб» уйига қайтариб юборилган чақалоқ ҳақида пост қолдирди.

«Ўтган ҳафта укам оғзи қулоғида Самарқанддан телефон қилди: қиз фарзанд кўрибди. Қўшилиб қувондик. Эртаси куни хафа бўлиб телефон қилди: чақалоқ юрак пороги билан туғилганмиш... Сабр тиладик. Кейинги куни ваҳима билан телефон қилди: чақалоқ жонлантириш бўлимида эмиш. Худога илтижо қилдик. Тўртинчи куни йиғлаб телефон қилди: ‘ака, тақдир экан, узилди’ », — деб ёзади журналист фикрига таяниб дарё.уз

Маълум бўлишича, шифокорлар чақалоқ «узоғи билан бир соатда ўлиши»ни айтиб, уни уйига қайтариб юборган. Чақалоқ отасидан эса «боламни оғир аҳволда ўз хоҳишим билан олиб чиқиб кетяпман», деб тилхат ёздириб олинган.

Юрак пороги билан туғилди деган чақалоқ 4 кун шифохонада бўлган. Бирор марта онасига кўрсатилмаган, эмизилмаган. Тўртинчи куни «барибир ўлади» деб, ота-онасининг қўлига тутқазилиб, уйга жавоб бериб юборилган. Бола ярим йўлда «узилган»дек бўлган. Отаси йиғлаб ҳаммага телефон қилиб чиққан. Улар уйга боргунча домла чақирилган, 2—3 киши қабр қазишга киришган. Чақалоқни кўмишга тайёрлаётганда кимдир билинар-билинмас тамшанганини кўриб қолган. Шундан кейин чақалоқнинг бувиси (85 ёш) ташаббусни қўлга олган ва ўзининг услубида чақалоқни «силкилаб», «тирилтириб» олган.

Таъкидланишича, бола оч қолиб кетган. Шифокорлар чақалоқнинг томирига укол қилиб, ҳатто игнасини ҳам олмаган.

«Кейинги пайтларда дўхтирларнинг калтакланаётганини эшитиб ҳайрон бўлгандим. Энди ҳаммаси тушунарли! Дарвоқе, чақалоқнинг қулоғига азон айтиб, исмини Имона қўйиб келдик. Худога шукр, ҳозирча ҳаммаси жойида», — деб ёзади Алишер Назар.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Фахрий, Тохир Тохтасинов: ИИВ да турли лавозимларда хизмат қилдим, Меҳрибон, самимий одамларга кўп бора дуч келганман

Деҳқонободда 43 йилдан бери электр токисиз фаолият юритган мактаб аниқланди

ҚАМОҚХОНАДАН ЧИҚҚАН ХАТ: Айбсиз ҳолимга 7 йилу 100 кундан буён қамоқдаман...​

Давергеодезкадастр: Ерни масофадан туриб зондлаш соҳасида Ўзбек-Тожик ҳамкорлиги

expo
Боглиш маколалар