Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Ўз вақтида тўламаган жарималарни ҳайдовчилар “AUTO CON” мосламаси ёрдамида аниқланмоқда
10-09-2019 11:34 0 689 Рейтинг1 Чоп этиш

Ўз вақтида тўламаган жарималарни ҳайдовчилар “AUTO CON” мосламаси ёрдамида аниқланмоқда

Ўз вақтида тўламаган жарималарни  ҳайдовчилар “AUTO CON”  мосламаси ёрдамида аниқланмоқда

Вилоят ҳудудида жойлашган автомобиль йўлларида махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари йил бошидан буён онлайн режимда ишлаб келмоқда. Бу муддат ичида ушбу фоторадарлар орқали 97 мингдан ортиқ қоидабузарликлар аниқланди.

Ушбу фоторадар ёрдамида ҳамда содир этган маъмурий хуқуқбузарлиги учун тузилган маъмурий баённомалар учун белгиланган жаримларни ўз вақтида тўламаган ҳайдовчилардан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисида кодексининг 3-моддаси яъни айб учун жавобгарликнинг муқаррарлиги принципига асосан жарималарни ундириш чоралари кўрилмоқда.

Бугун эрта тонгдан Нурафшон шахар, Зангиота, Ўртачирчиқ, Янгийўл ва Юқоричирчиқ туманларида Мажбурий ижро бюросининг худудий бўлимлари ходимлари билан ҳамкорликда, махсус рейд ташкил этилиб, рейдлар давомида “АUTO CON” мосламаси ёрдамида қарздор ҳайдовчилар аниқланиб, шу жойнинг ўзида ташкил этилган “Сайёр касса”лар ёрдамида жарималар ундириб олинмоқда.

Олиб борилган рейдлар давомида 332 та шу турдаги транспорт воситалари эгалари аниқланиб, улардан 83 миллон 524 минг 760 сўм жарима ундирилди. Шунингдек жарималарни жойида тўлай олмаган
38 нафар ҳайдовчиларнинг транспорт воситалари маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 291-моддаси талаблари асосида жарима ундирилгунга қадар жарима майдонларига жойлаштирилди.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

"Муҳаммад Юсуфнинг шогирди Андижон вилояти ҳокимига мурожаат қилди"

Тошкент. «Кўча» жонланиб, яна «доля» талабига ўтмоқдами?

Суриядаги хорижий террорчилар ўз ватанига қайтариб юборилади

Самарқандда жазо муддатини ўтаётган маҳкум қочиб кетган

expo
Боглиш маколалар