Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Тошкентда 2 мингта байроқ ўғрилаб кетилди, ҳокимлик 15 минг доллар зарар кўрди
05-09-2019 09:03 0 491 Рейтинг0 Чоп этиш

Тошкентда 2 мингта байроқ ўғрилаб кетилди, ҳокимлик 15 минг доллар зарар кўрди

Тошкентда 2 мингта байроқ ўғрилаб кетилди, ҳокимлик 15 минг доллар зарар кўрди

Анъанага кўра, Ўзбекистонда байрам кунлари арафасида шаҳарларнинг марказий кўчалари ободонлаштирилиб, байроқ, гуллар тасвири акс этган ранг-баранг чироқлар ўрнатилади. Бу йил Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 28 йиллиги арафасида ҳам бу анъана давом этди. Бироқ, Тошкент шаҳар ҳокимлигига анча қимматга тушди деб ёзади қалампир уз

Мустақиллик кунидан сўнг Тошкент кўчаларига ўрнатилган байроқлардан икки мингдан ортиғи йўқолган.

Бундан бир неча кун аввал, айнан 31 август куни айрим шахслар пойтахт йўлларидаги симёғочларга ўрнатилган байроқларни ечиб олаётгани тасвирланган видеолар ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган эди.

Кўпчилик фойдаланувчилар бундай “ватанпарварлик” ҳақида салбий фикрларни билдиришди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги вакилининг сўзларига қараганда, 1 сентябрдан 2 сентябрга ўтар кеча симёғочлардаги байроқлар йиғиб олинган ва санаб чиқилган. Шу вақт улардан 2 мингдан ортиғи йўқолгани маълум бўлган.

Ҳокимият маълумотига кўра, байрам олдидан Тошкент кўчаларида жами 6852 дона давлат байроқ ўрнатилган бўлиб, улардан 2037 донаси йўқолган. Қайд этилишича, ҳар бир байроқнинг нархи 70 минг сўмни ташкил қилади.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Қачонгача ҳавонинг ифлосланишига эътиборсиз бўламиз

“Миллий тилни йўқотмак миллатнинг руҳини йўқотмакдур”

Японияда тўфон сабаб 136 мингга яқин хонадон сув таъминотисиз қолди

Ўзбекистон Президентининг туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши саммитидаги иштирокига доир

expo
Боглиш маколалар