Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Жиззахда бир кишининг ўлимига сабаб бўлган аттракцион тўлиқ битмаган ҳолда олиб келиб ўрнатилган - Давлат қўмитаси
22-08-2019 16:44 0 554 Рейтинг0 Чоп этиш

Жиззахда бир кишининг ўлимига сабаб бўлган аттракцион тўлиқ битмаган ҳолда олиб келиб ўрнатилган - Давлат қўмитаси

Жиззахда бир кишининг ўлимига сабаб бўлган аттракцион тўлиқ битмаган ҳолда олиб келиб ўрнатилган - Давлат қўмитаси

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида “Истироҳат боғларида аттракцион қуришда хавфсизлик чоралари: муаммо ва ечимлар” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди деб ёзмоқда кун.уз

Журналистлар Жиззахда истироҳат боғидаги фожиали воқеа учун ким жавобгар экани ҳақида савол берди.

Жиззахда бир кишининг ўлимига сабаб бўлган аттракцион тўлиқ битмаган ҳолда олиб келиб ўрнатилган - Давлат қўмитаси

“Жиззахдаги бахтсиз ҳодиса учун аттракционни сотиб олган тадбиркор ва боғ маъмурияти жавобгар, — деди қўмита раиси Бахтиёр Ғуломов. — Аниқланишича, тадбиркор ушбу аттракционни Ўзбекистонда буюртма асосида ясаттирган. Тадбиркор ҳали тўлиқ битмаган аттракционни ўзим тугатиб оламан, деб олиб кетган. Ва алалоқибат гувоҳи бўлганимиздек, бахтсиз ҳодиса келиб чиқишига сабабчи бўлган”.

Мутасаддилар ҳар бир маданият ва истироҳат боғида биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун тиббиёт пунктларида шифокор ва ҳамшира бўлиши шарт этиб белгиланганини билдирди. Ўрганишлар давомида 854 та аттракционда биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш имконияти мавжуд эмаслиги, 695 та аттракционда жавобгар шахс тайинланмагани аниқланган.

Республикамиздаги аттракционларнинг 1292 тасида техник паспорт мавжуд эмаслиги қайд этилди. 928 та аттракционда ишлатиш ва ўрнатиш бўйича йўриқномалар мавжуд эмас.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

"Муҳаммад Юсуфнинг шогирди Андижон вилояти ҳокимига мурожаат қилди"

Тошкент. «Кўча» жонланиб, яна «доля» талабига ўтмоқдами?

Суриядаги хорижий террорчилар ўз ватанига қайтариб юборилади

Самарқандда жазо муддатини ўтаётган маҳкум қочиб кетган

expo
Боглиш маколалар