Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Тошкент вилоятида фоторадардан қарздорлиги мавжуд автоуловлар жарима майдонига жойлаштирилмоқда.
15-07-2019 09:30 0 423 Рейтинг1 Чоп этиш

Тошкент вилоятида фоторадардан қарздорлиги мавжуд автоуловлар жарима майдонига жойлаштирилмоқда.

Тошкент вилоятида фоторадардан қарздорлиги мавжуд автоуловлар жарима майдонига жойлаштирилмоқда.

Тошкент вилоятининг ҳалқаро ва давлат аҳамиятига эга бўлган автомобил йўлларида махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари онлайн режимда мунтазам ишлаб келмоқда. 2019 йилнинг ўтган даври мобайнида вилоят ҳудудида жойлашган махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали тезликни меёридан ошириш ҳолати бўйича 54 минг 596та қоидабузарлик аниқланди.Уларга нисбатан тегишли тартибда қарорлар чиқарилиб, қарор нусҳалари “Ўзбекистон почтаси” нинг маълумотларни қайта ишлаш марказига орқали қоидабузарни содир этган ҳайдовчи ёки юридик шахснинг манзилига жўнатилмоқда.

Тошкент вилоятида фоторадардан қарздорлиги мавжуд автоуловлар жарима майдонига жойлаштирилмоқда.

Ҳозирги кунда транспорт воситаси эгаларининг манзилларига содир этилган қоидабузарлик юзасидан белгиланган жарималар тўғрисида маълумотлар етказилганлигига қарамасдан жарималарни тўламай юрган ҳайдовчилар талайгина.

Ушбу қарздор ҳайдовчиларни Тошкент вилоятининг шахар туманлари кесимида таҳлил қилинганда, Чиноз туманида 547 та, Зангиота туманида 461 та, Янгийўл туманида 428 та, Қибрай туманида 206 та, Ўртачирчиқ туманида 194 та, Юқоричирчиқ туманида 167 та, Паркент туманида 106 та, Охангарон туманида 104 та, Чирчиқ шахрида 98 та, Бекобод туманида 86 та транспорт воситалари эгаларининг қарздорликлари мавжудлиги аниқланди.

Ушбу қарздорликларни ундириш мақсадида Тошкент вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ва Тошкент вилояти Прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ҳодимлари билан ҳамкорликда бир қатор тадбирлар ташкил этилиб, юқоридаги қарздорлиги мавжуд фуқороларнинг автомашиналари қарздорлик тўлиқ қоплангунга қадар жарима майдонига жойлаштирилмоқда.
Эслатиб ўтамизки, маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг
291-моддаси талаблари асосида 60 кун муддат ичида жарималарни тўламаслик, жарима тўлагунга қадар транспорт воситасини жарима майдонига қўйишга асос бўлади.

Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБ Матбуот гуруҳи
инспектори Аскаров Рустам
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Миромон, болажоним менинг Унинг ҳар бир ютуғи менинг кичик ғалабамдир!

Нур қайтаргич керак (ми)...?

Ислом Каримов ҳақида “Олов тутган одам” номли роман ёзилди

Перм ўлкаси губернатори Ўзбекистон фуқаросини мукофотлади

expo
Боглиш маколалар