Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Мўйноқдаги Судочье кўлида содир бўлган ёнғин сабаблари маълум бўлди
08-07-2019 10:55 0 444 Рейтинг1 Чоп этиш

Мўйноқдаги Судочье кўлида содир бўлган ёнғин сабаблари маълум бўлди

Кеча ижтимоий тармоқларда Судочье кўлида ёнғин содир бўлганлиги ҳақида фото ва видеолар пайдо бўлди.


Мўйноқдаги Судочье кўлида содир бўлган ёнғин сабаблари маълум бўлди

Маълум бўлишича, Қорақалпоғистоннинг шимоли-ғарбида жойлашган мазкур кўлда ёнғиннинг юз беришига табиий офат сабаб бўлган.
Судочье кўлига эгалик қилувчи “Муйнак аква саноат” ДУК расмийларининг хабар қилишича, ёнғин кўлнинг суви йўқ ёки саёз жойлардаги қамишзорларда содир бўлган. Ёнғин 4 июль кунги чақмоқ уришидан кейин бошланган ва келгуси куни ҳам кечгача давом этган. Олов шамол кучи билан вақти-вақти кучайиб, кўлами кенгайиб борган.

Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси раиси Турғанбай Хожаназаровнинг таъкидлашича, ҳозирда Судочье кўлига ёнғиннинг табиатга етказган зарарини аниқлаш учун гуруҳ жўнатилган.

Таъкидлаб ўтиш жоиз, ёнғин ҳақида мутасадди органлар ижтимоий тармоқларда фото ва видеолар тарқагандан сўнг хабар топган.

Мўйноқдаги Судочье кўлида содир бўлган ёнғин сабаблари маълум бўлди

Фламинго қушлари билан машҳур бўлган мазкур кўлда 240га яқин доимий яшовчи ва кўчманчи қушлар турлари қайд қилинган.

Бу кўллар тизими қушларнинг уя қўйиш, учиб ўтувчи қушларнинг дам олиш, учиш олдидан озиқланиш ўрни бўлиб хизмат қилади.

Судочье кўллар тизимида Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига кирган 40 турдаги қушларнинг 30 тури, Табиатни муҳофаза қилиш Халқаро ташкилотининг “Йўқ бўлиб кетиш хавфи остидаги турларнинг Қизил рўйхати”га киритилган 24 турдаги қушнинг 18 тури яшайди.

- Судочьеда жорий йилда сув кам бўлди, - дейди “Мўйноқ аква саноат” ДУК директори Руслан Мамбеткадиров. – Сувсизликдан қурғаб турган қамишлар тезда аланга олиб кетган бўлиши мумкин. Ҳозирги пайтда кўчманчи қушлар шимолга учиб кетган. Бу ёнғиннинг ҳайвонот оламига айтарлик зарар қилмаганлигига умид қиламиз.

Мўйноқдаги Судочье кўлида содир бўлган ёнғин сабаблари маълум бўлди

Судочье кўлида ҳар йили маҳаллий аҳоли томонидан куз ойларида янги қамиш ўсиб чиқиши учун қамишзорлар ёқиб турилган, чунки, янги қамиш мол учун озуқа манбаи ҳисобланади. Мўйноқ тумани ҳудудида ҳар турдаги қамиш хом ашёсидан ДВП, ДСП маҳсулотларини ишлаб чиқарадиган корхоналар қурилиши бошланиши билан қамишзорларни ёқиб юбориш расман таъқиқланди. Агар шундай ҳолат юз бериб, атмосфера ҳавоси ифлосланишига олиб келинса, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий-жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддасига асосан 608 минг 190 сўмдан 1 миллион 13 минг 650 сўмгача жарима солиниши, агар бунинг оқибатида ёнғин келиб чиқса, 1 миллион 419 минг 110 сўмдан 2 миллион 27 минг 300 сўмгача жарима қўлланилиши белгиланган.

Мўйноқ тумани ҳудудидаги кўллар қамишзорларга бой. Ўзбекистон Республикасида мавжуд қамишзорлар майдонининг 57%, Қорақалпоғистон Республикасида мавжуд қамишзорлар майдонининг 78% Мўйноқ туманига тўғри келади.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Куни кеча Марғилон шаҳрида халқаро фольклор фестивали бошланди

Ўзбекистон фуқароси Чехиядаги сиҳатгоҳда вафот этди

Тошкент вилоятида фоторадардан қарздорлиги мавжуд автоуловлар жарима майдонига жойлаштирилмоқда.

Ўзбекистон мева-сабзавот маҳсулотлари Саудия Арабистонига экспорт қилинади

expo
Боглиш маколалар