Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Машиналар муборак азиз ҳамкасблар!
24-05-2019 11:00 0 844 Рейтинг0 Чоп этиш

Машиналар муборак азиз ҳамкасблар!

Нурафшон шаҳрида Тошкент вилоятининг 14 та туман ва шаҳар давлат солиқ инспекциялари раҳбарларига хизмат машиналарини топшириш тантанали маросими бўлиб ўтди.

Машиналар муборак азиз ҳамкасблар!

Тадбирни Тошкент вилояти ҳокими Ғ.Ибрагимов кириш сўзи билан очиб, солиқ давлат бюджетини тўлдиришда муҳим тузилма экани, бу ўз навбатида, мамлакат иқтисодий ривожланишида, айниқса, аҳолининг ижтимоий фаровонлигини таъминлашга хизмат қилаётганини таъкидлади.

Шундан кейин Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари А.Файзибоев ҳамда вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи Абдужалил Қурбоновлар сўзга чиқиб, барча ДСИ раҳбарларини бюджетга туширилган тушумлар якунлари ва янги машиналар берилиши муносабати билан табриклади. Тизим ходимларининг ўз ишига жонбозлик кўрсатиши, фидойилик билан хизмат қилиши мамлакат тараққиётига дахлдор масала эканини таъкидлади.

Машиналар муборак азиз ҳамкасблар!

Тадбирда вилоят самарали фаолияти юритиб келаётган 14 та туман ва шаҳар, жумладан, Оққўрғон, Бўка, Зангиота, Қибрай, Паркент, Тошкент, Янгийўл, Бекобод туманлари, шунингдек, Ангрен, Оҳангарон, Бекобод, Чирчиқ, Янгийўл, Нурафшон шаҳарлари давлат солиқ инспекцияси бошлиқлари “Nexia-3” ва “Jentra” русумли хизмат автомобиллари калитини қабул қилиб олишди.
– Туманимиз ҳудуди кенг бўлиб, чекка жойларда фаолият олиб бораётган тадбиркорлик субъектлари, аҳоли олдига бориш, улар билан учрашиб, солиқ тушумларини амалга ошириш, солиққа оид қонунчиликда белгиланган нормалар мазмунини етказиш бир мунча ноқулайлик туғидираётган эди, – дейди, Қибрай тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Акмал Тиллаев. – Хизмат автомобилларининг топширилиши бу борадаги муаммога барҳам бериб, ишимизнинг янада самарали ташкил этишда асқотади. Давлатимиз томонидан тизимнинг моддий-техник базасини ривожлантиришга қаратилаётган бундай эътибор зиммамиздаги вазифаларни сидқидилдан адо этишга ундайди.
Тадбирда янграган дил тортар қўшиқлар иштирокчиларга хушкайфият улашди.

Вилоят солиқ бошқармаси
Матбуот хизмати
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Шавкат Мирзиёев МДҲ мамлакатлари махсус хизматлари раҳбарларини қабул қилди

Жерар Депардье: “Ўзбекистон тарихий лаҳзаларни бошдан кечирмоқда

Тошкент вилоятида 39 йўловчиси бор автобуслар тўқнашиб кетди, қурбонлар бор

Афғон расмийлари Тожикистонга ИШИДчилар Афғонистондан ўтмаганини маълум қилди

expo
Боглиш маколалар