Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Тула яқинида Ўзбекистонлик сотувчи аёлни харидорлар кўз ўнгида ваҳшийларча ўлдиришди
30-04-2019 16:05 0 770 Рейтинг1 Чоп этиш

Тула яқинида Ўзбекистонлик сотувчи аёлни харидорлар кўз ўнгида ваҳшийларча ўлдиришди

Uznews.uzнинг хабар беришича «Пятерочка» дўконида эркак киши кассирга ҳужум қилиб, аёлга пичоқ билан 20га яқин жароҳат етказди ва воқеа жойидан яширинди. Уч нафар фарзанди бўлган ўзбекистонлик Умида С. касалхонада вафот этди.

Тула яқинида Ўзбекистонлик сотувчи аёлни харидорлар кўз ўнгида ваҳшийларча ўлдиришди

29 апрель куни Тула вилоятининг Узловая шаҳрида пичоқ билан қуролланган эркак киши ўзбекистонлик кассир аёлга ҳужум қилиб, пичоқ билан кўп маротаба зарба берган. Жабрланувчи олган жароҳатлари туфайли касалхонада ҳаётдан кўз юмди, дейилади Россиянинг Тула вилояти бўйича тергов қўмитасининг хабарида.

"Ҳозирги вақтда ҳодиса жойида тергов-тезкор гуруҳи ишлашни давом эттирмоқда. Тергов бўлими терговчилари тергов бошқармаси терговчи-криминалистлари билан ҳамкорликда фожиа жойида иш олиб боришмоқда", - дея қайд этилган хабарда.
Мазкур жиноятни содир этганликда айбланаётган 34 ёшли эркак қўлга олинган. Ҳозирда у тергов ҳаракатларини ўтказиш учун тергов бўлимига олиб борилган.Текширув давомида дўкон ходимлари қотилликни шу эркак содир этганлигини тасдиқлашган. Жиноий иш тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Комил Алламжонов: фуқароларнинг турк сериалларидан норозилиги ортиб бориши кузатилмоқда

Корхоналар талабига кўра кечки олий таълим очилиб, унга талабалар имтиҳонсиз қабул қилинади

Қўйлиқ бозоридаги ёнғин бўйича расмий маълумот берилди

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси яна кўтарилди

expo
Боглиш маколалар