Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Йўл ҳаракати хавфсизлиги тарғиботи давом этмоқда.
02-04-2019 12:45 0 612 Рейтинг1 Чоп этиш

Йўл ҳаракати хавфсизлиги тарғиботи давом этмоқда.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги тарғиботи давом этмоқда.

Куни кеча “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тарғибот куни”да вилоят худудидаги 206 та йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахсларда ҳамда 38 та автошоҳбекат ва автотураргоҳларда содир бўлиши мумкин бўлган йўл-транспорт ҳодисаларини барвақт олдини олиш, йўловчи ташишда хавфсизликни таъминлаш масалалари юзасидан йўловчи ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот суҳбатлари ташкил этилди.

Мазкур тадбирга, 80 нафар ЙҲХ хизмати ходимлари, 22 нафар Ўзбекистон автомобиль транспорти Агентлигининг Тошкент вилояти Бошқармаси ходимлари ҳамда йўловчи ташиш фаолияти билан шуғуланувчи юридик шахслар масъул ходимлари жалб этилди.
Ўтказилган суҳбатлар давомида масъул ходимлар ҳамда ҳайдовчиларга йўловчиларни ташишда қўйилган талаблар, жумладан техник носоз ҳолда бўлган автобус, микроавтобусдан фойдаланмаслик, тегишли хужжатлар мавжуд бўлиши, кунлик техник ва кунлик тиббий кўрикни масъул ходимлар томонидан сифатли ташкил этилиши, белгиланган тезликни оширмаслик, ортиқча йўловчи билан ҳаракатланмаслик, йўловчи ташиш маданиятига риоя этиш лозимлиги, қолаверса хавфсизликни таъминлаш билан боғлиқ бўлган бошқа тартиблар такрор эслатиб ўтилди.

Шунингдек, ҳайдовчилар томонидан белгиланган йўналишни ўзгартирмаслик, буюртма асосида ёки тоғли ҳудудларга ҳаракатланишда йўловчи ташишда амал қилиниши лозим бўлган талаблар юзасидан ҳам тегишли тушунтиришлар бериб ўтилди.
Ўз навбатида, ҳайдовчиларимиздан узоғимизни яқин қилувчи мазкур жамоат транспортлари салони ичида бўлган барча йўловчиларнинг ҳаёти учун жавобгар эканликларини унутмасликлари лозим.

Бундан ташқари, тарғибот кунидан унумли фойдаланиб, вилоятдаги 185 та мактабларда “Ватанпарвар” МКТ, “Автомотоҳаваскорлар” жамиятининг тажрибали ўқитувчиларидан 60 нафари жалб этилган ҳолда ўқувчилар билан йўлларда ҳаракатланиш қоидалари, автомобиль йўлларини кесиб ўтиш тартиби юзасидан тегишли тарғибот суҳбатлари ҳам олиб борилди.



Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБ
Матбуот гуруҳи инспектори Р.Р.Аскаров
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Комил Алламжонов: фуқароларнинг турк сериалларидан норозилиги ортиб бориши кузатилмоқда

417 нафар мансабдор коррупцияга йўл қўйди. Шулардан 61 нафари прокуратура органлари ходимларидир

Корхоналар талабига кўра кечки олий таълим очилиб, унга талабалар имтиҳонсиз қабул қилинади

Қўйлиқ бозоридаги ёнғин бўйича расмий маълумот берилди

expo
Боглиш маколалар