Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ «COBALT» ўз эгасини топди!
28-03-2019 13:38 0 755 Рейтинг0 Чоп этиш

«COBALT» ўз эгасини топди!

«COBALT» ўз эгасини топди!

Бухоро вилояти Жондор тумани Самончуқ МФЙ Мурғак қишлоғида яшовчи фуқаро Шарипов Бобур Ўзбекистон истеъмолчилар хуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерациясининг 1091 – “Ишонч телефони”га мурожаат қилган. Унинг мурожаатига кўра, Ғиждувон «Авто тех хизмат» авто салонидан «Cobalt» русумли авто машинасини сотиб олиш учун шартнома тузилган. Келишув шартлари бажарилмаганлиги сабабли Бухоро вилоят ҳудудий бирлашмасининг JM -476/18- сонли хатига асосланиб Ғиждувон туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ходимлари томонидан мурожаат синчковлик билан ўрганиб чиқилди, ҳамда «Cobalt» русумли автомашина эгасига олиб берилди.
Мурожаатчининг талаби қондирилди ва Шарипов Бобур Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясига ўз миннатдорчилигини билдирди.

«COBALT» ўз эгасини топди!

ЭГАСИГА ЕТИБ БОРМАГАН АВТОМАШИНА
Бағдод тумани, Нурли йўл кўчаси, 28-уйда яшовчи М.Хошимовнинг ўз аризасида келтирилган маълумотлар ўрганилганда ўз тасдиғини топди.
Аризада баён қилинишича, “Умид савдо файз инвест” МЧЖ Фарғона худудий филиали ва М.Хошимов ўртасида тузилган 2018 йил 30 апрель кунги № Ғ-26-сонли аванс тўлови тўғрисидаги шартномага асосан, “Chevrolet Nexia-3” автомашинаси буюртма қилинган бўлиб, М.Хошимов МЧЖ ҳисоб рақамига 36 025 000 сўм бошланғич тўловни амалга ошириши зарурлиги қайд этилган. Жамиятга эса автомашинани белгиланган муддат давомида истеъмолчига етказиб бериш мажбурияти юклатилган.

Истеъмолчи бошланғич тўловни амалга оширган, лекин шартномада кўрсатилган муддат ўтган бўлсада, жамият томонидан “Chevrolet Nexia-3” автомашинаси эгасига етказиб берилмаган. Охир-оқибат автомашина етказиб берилмаганлиги учун шартномани бекор қилиб, тўлов қилинган сумма қайтарилишини сўраб МЧЖга ариза билан мурожаат қилган. Бироқ шартномада кўрсатилган тўловнинг қайтарилиш муддати ўтса ҳам тўланган маблағ қайтарилмаган.
Ўрганиш давомида “Умид савдо файз инвест” МЧЖ Фарғона худудий филиали раҳбарияти биан суҳбат ўтказилиб, тегишли тушунтиришлар берилди. М.Хошимовнинг эътирозлари инобатга олиниб, “Chevrolet Nexia-3” автомашинаси учун тўланган сумма тўлиқ қайтариб берилди.

Шерали Сатторов
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Ўзбекистон олтин экспорти рекорд даражага чиқди

Миромон, болажоним менинг Унинг ҳар бир ютуғи менинг кичик ғалабамдир!

Марказий ҳарбий округдаги махсус операция кучлари бўлинмалари томонидан жанговар тайёргарликнинг янгича усуллари намойиш этилди

Америкалик актёр Эштон Катчернинг собиқ севгилиси қотили ўлим жазосига ҳукм қилинди

expo
Боглиш маколалар