Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Ҳаракат хавфсизлигида 10 кун
19-03-2019 17:08 0 642 Рейтинг1 Чоп этиш

Ҳаракат хавфсизлигида 10 кун

Ҳаракат хавфсизлигида 10 кун

Тошкент вилояти ҳудудида жорий йилнинг 13 март кунидан 22 март кунига қадар кенг қамровли “Ҳаракат хавфсизлиги 10 кунлиги” профилактик тадбири ўтказилмоқда.
Тадбирда куни кеча “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тарғиботи куни”дан унумли фойдаланиб, жамоатчиик вакилларини жалб этган ҳолда бирқатор ишлар амалга оширилди.

Ҳаракат хавфсизлигида 10 кун

Кун давомида вилоят ҳудудида жойлашган 173 та ўқув муассасаларида, 84 та маҳалла, 118 та корхона ва ташкилотларда, 16 та автошоҳбекатларда жамоат тартибини сақлаш, жамиятда юриш-туриш қоидалари, хусусан йўл-транспорт ҳодисаларининг келиб чиқиш сабаблари ва бунга сабаб бўлаётган омиллар, пиёдаларнинг айби билан содир этилаётган ҳодисалардан мисоллар келтирилиб ўқув-семинар машғулотлар ва профилактик суҳбатлар ўтказилди.

Ҳаракат хавфсизлигида 10 кун

Шу билан бирга вилоят ҳудудида хизмат олиб бораётган йўл патрул хизмати инспекторлари томонидан жами йўл харакати иштирокчилари томонидан содир этилган 2034 та қоидабузарликлар аниқланиб, уларнинг 524 таси бевосита йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олишга омил бўлувчи қўпол қоидабузарлик, шулардан 8 таси транспорт воситасини маст ҳолда бошқариш ҳамда 321 таси пиёдалар томонидан содир этилган қоидабузарликларни қолганлари бошқа кўринишдаги қоидабузарликларни ташкил этди.

Ҳаракат хавфсизлигида 10 кун

Бундан ташқари, фото-видео қайд этиш мосламалари орқали белгиланган тезликни меъёридан ошириб, жарималарни ўз вақтида тўламасдан юрган ҳайдовчилардан 22 таси аниқланиб, уларга нисбатан таъсир чоралари кўрилди.
Бугунги кунда, вилоятимиз автомобиль йўлларида йўл-транспорт ҳодисаларини барвақт олдии олишга қаратилган рейдлар ҳамда профилактик тадбирлар давом эттирилмоқда.

Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБ
Матбуот гуруҳи инспектори Р.Р.Аскаров
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Янги ёки фойдаланилган автомобиль? ИГОРЬ ЦОЙ

Ички ишлар органлари фаолиятига ва тақдирига бефарқ бўлмаган бир гуруҳ Ички ишлар ходимларидан МУРОЖААТНОМА.

Болаларнинг бегонаси бўлмайди!

Ягона интерактив давлат хизматлари портали янги талқинининг афзаллиги нимада?

expo
Боглиш маколалар