Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Самарқандда ўзбошимчалик билан қурилган уй-жойларга эгалик ҳуқуқини ўрнатиш акцияси қандай бормоқда?
18-03-2019 10:18 0 2368 Рейтинг0 Чоп этиш

Самарқандда ўзбошимчалик билан қурилган уй-жойларга эгалик ҳуқуқини ўрнатиш акцияси қандай бормоқда?

Самарқандда ўзбошимчалик билан қурилган уй-жойларга эгалик ҳуқуқини ўрнатиш акцияси қандай бормоқда?

Ўзбошимчалик билан қурилган уй-жойларга эгалик ҳуқуқини ўрнатиш борасида Самарқанд вилоятида амалгга оширилаётган ишлар ҳақида оммавий ахборот воситалари ходимларига вилоят Матбуот уйида бўлиб ўтган матбуот анжуманида батафсил маъломот берилди.

Вилоят ер ресурслари ва давлат кадастр бошқармаси бошлиғи Содиқ Ҳакимов ҳамда вилоят ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси бошлиғи вазифасини бажарувчи Шавкат Рўзиқулов ўз чиқишларида уй-жой кадаст ҳужжатларини тайёрлаш, янги уйларни расмийлаштириш тартиблари ва ўзбошимчалик билан қурилган уй-жойларга эгалик ҳуқуқини ўрнатиш борасида қилинаётган ишлар ҳақида сўз юритишди.
Самарқандда ўзбошимчалик билан қурилган уй-жойларга эгалик ҳуқуқини ўрнатиш акцияси қандай бормоқда?

Вилоят бўйича 72 мингдан ортиқроқ ўзбошимчалик билан қурилган уй-жойлар мавжуд экан. Шундан 32744та уй-жой соҳиблари эгалик ҳуқуқини ўрнатишни сўраб ҳудудий комиссияга мурожаат қилишган. Мурожаатларнинг 11270тасига комиссиянинг ижобий хулосасига асосан ер майдони умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи билан бириктирилган ҳода давлат кадастр рўйхатига олинган.

Расмийлаштирилган уй-жойларнинг энг кўпи Иштихон (1599та), Ургут (1290), Оқдарё (966) туманлари ва Самарқанд шаҳрига (1246) тўғри келмоқда.

Матбуот анжуманида уй-жойлар кадастр ҳужжатларини тайёрлаш, янги уйларни расмийлаштириш жараёни ҳукуматнинг бир нечта қарорлари, Адлия вазирлигида рўхатга олган қоидалар асосида амалга оширилиши уқтирилди ва бунинг учун нималар талаб қилиниши санаб ўтилди.

Айрим фуқаролар фақат ер участкасига кадастр ҳужжатлари тайёрлашга ҳаракат қилишади. Бу мумкин эмас. Расмийлаштириш учун камида битта турар жой хонаси, ошхона, ҳожатхона қурилган бўлиши, лойиҳага мувофиқ муҳандислик коммуникациялари билан таъминланган бўлиши лозим.
Тошпўлат РАҲМАТУЛЛАЕВ,
Самарқанд вилояти бўйича ўз мухбиримиз
Муаллиф туширган суратлар

Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

99 ёшлик иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Коронавирусни енгди.

27 март ҳолатига дунё бўйлаб коронавирус инфекцияси тарқалиши кўрсаткичлари

Олимлар коронавирус юқиши мумкин бўлган янги йўлни аниқлади

Тошкент ва Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларида соат 09:44 да зилзила сезилди.

expo
Боглиш маколалар