Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Тошкент вилоятида “Диққат темир йўл” рейд тадбирида 174 нафар хайдовчига чора кўрилди.
25-02-2019 15:44 0 556 Рейтинг0 Чоп этиш

Тошкент вилоятида “Диққат темир йўл” рейд тадбирида 174 нафар хайдовчига чора кўрилди.

2019 йил 20 февраль куни Тошкент вилоят ҳудудида жойлашган темир йўл кесишмаларида ҳавфсизликни таъминлаш мақсадида темир йўл кесишмаларига яқин жойлашган 12 та корхона, 6 та ташкилот, 21 уқув муассасалари ва 26 маҳаллаларда профилактик суҳбатлар ўтказилиб, темир йўл кесишмасидан ўтиш қоидалари бўйича тушунтиришлар берилди.

Тошкент вилоятида  “Диққат темир йўл” рейд тадбирида 174 нафар хайдовчига  чора кўрилди.

Бундан ташқари, 47 та темир йўл кесишмасига 80 та ЙПХ ходимлари бириктирилиб, темир йўл кесишмасидан электропоездларни ўтиш вақтида ҳаракат хавфсизлиги таъминлаш ишлари олиб борилди. Тадбир давомида, биргина 20 феврал кунида темир йўл кесишмасидан ўтиш қоидасини бузган 174 нафар ҳайдовчиларга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди.
Шунингдек, темир йўл кесишмаларида ҳавфсизликни комплекс таъминлаш мақсадида Транспортда жамоат ҳавфсизлигини таъминлаш бошқармаси ва тегишли бошқармалар билан ҳамкорликда ишлар ташкил қилинди. Мисол учун “Ўзбкистон темир йўллари” АЖ Харбилаштирилган қўриқлаш бошқармаси билан ҳамкорликда видео кузатув камералари ёрдамида темир йўл кесишмаларидан ўтиш қоидалари бузиб ҳаракатланган транспорт воситалари ҳайдовчиларига нисбатан чоралар кўрилмоқда.

Тошкент вилоятида  “Диққат темир йўл” рейд тадбирида 174 нафар хайдовчига  чора кўрилди.

Жумладан, “Нексия” русумли давлат рақам белгиси 10 C 556 QA бўлган ҳайдовчи ўз ҳаётини хавф остига қўйиб, ўз бошқарувида бўлган, транспорт воситасини бошқариб кетаётиб, ёпиқ турган шлагбаумдан қарама-қарши йўналишга чиқиб ҳаракатланганлиги, қолаверса “Матиз” русумли давлат рақам белгиси 10 С 437 QA бўлган ҳайдовчи ўз ҳаётини хавф остига қўйган ҳолда кесишманинг тақиқловчи қизил чироғига ўз ҳаракатини давом эттирган.
Ўз навбатида, маъмурий баённома расмийлаштирилган 174 нафар ҳайдовчига нисбатан Ўз.Рес. МЖТКнинг 130-моддаси 1-қисмига асосан енг кам иш ҳақининг 3 бараварида яъни 606 минг 190 сўм жами 105 млн. 825 минг 060 сўм миқдорида жарималар белгиланди.Бу борадаги ишлар вилоят ҳудудида давом эттирилмоқда,

Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБ
Матбуот гурухи
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*