Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Замонавий ўт очиш усуларини қўллади
11-02-2019 17:14 0 597 Рейтинг0 Чоп этиш

Замонавий ўт очиш усуларини қўллади

Замонавий ўт очиш усуларини қўллади

Куни кеча Марказий ҳарбий округига қарашли «Каттақўрғон» дала ўқув майдонида «Ҳудудда отишни ташкил этиш ва ўт очишни бошқариш» бўйича кўргазмали машғулотлар ўтказилди.
Ўзбекистон Қуролли Кучлари Бош штаби Артиллерия бошқармаси томонидан ўтказилган ўқув йиғинининг амалий машғулотларида Мудофаа вазирлиги тасарруфидаги барча артиллерия бўлинмалари мутахассислари, олий ҳарбий таълим муассасаларининг артиллерия кафедралари вакиллари иштирок этди.

Замонавий ўт очиш усуларини қўллади

Ўқув машғулотлари давомида 122-мм гаубица Д-30 ҳамда БМ-21 артиллерия қуролларидан айланма мудофаа позициясидан тўғридан-тўғри нишонга йўналтириб12-14 км масофаларга ҳамда сафар ҳолатидан 8-9 км масофага ўт очилиб, белгиланган шартли нишонлар яксон қилинди.

Замонавий ўт очиш усуларини қўллади

Замонавий ўт очиш усуларини қўллади

Тактик машғулотлар жараёнида шартли кичик қўпорувчи гуруҳларни аралаш дивизион калоннасига ҳужум уюштириш ва зарбани қайтариш, миналаштирилган ҳудуд тўсиқларидан ўтиш, каби 7 хил кўргазмали ўқув жойлари ташкил этилди. Амалий машғулотларда тўхтовсиз ўт очишнинг замонавий усули – артиллерия халқаси қўлланилди. Ўқ отиш машғулотларида ёритувчи ва осколкали-фугасли снарядларидан фойдаланилди.

Машғулот якунида йиғин иштирокчилари назарий имтиҳон топширидилар ва муваффақиятли иштирок этган ҳарбий хизматчилар фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Мудофаа вазирлиги матбуотхизмати
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Сенат «Қурол тўғрисида»ги қонунни маъқуллади. Фуқаровий қурол олиш учун қандай ҳужжатлар талаб қилинади?

Сенатнинг ялпи мажлисида “Туризм тўғрисида”ги қонун маъқулланди.

Эҳтиёт бўлинг,фейк! Ёки шенген визалари билан боғлиқ хавфли ўйинлар

Дональд Трамп Эронга зарба бериш учун унга конгресс розилиги керак эмаслигини билдирди

expo
Боглиш маколалар