Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Нексия хайдовчиси 1-синф ўқувчисини уриб юборди
10-01-2019 16:20 0 467 Рейтинг0 Чоп этиш

Нексия хайдовчиси 1-синф ўқувчисини уриб юборди

Нексия хайдовчиси 1-синф ўқувчисини уриб юборди

Тошкент вилоят Йўл ҳаракати ҳавфсизлиги бошқармаси томонидан мактаб ўқувчилари, масул ходимлар ҳамда уларнинг ота оналари иштирокида ўқувчилар томонидан йўлларда ҳаракатланиш қоидалари, мақсадсиз равишда автомобил йўлларда юрмаслик борасида тарғибот суҳбатлари ўтказилишига қарамасдан шу йилнинг 7 январ куни соат тахминан 14:30 ларда Қуйичирчиқ туманида,“Нексия”русумли автомобил хайдовчиси 1976 йилда туғилган К.Н йўлни чап томондан ўнг томонга кесиб ўтаётган 2011 йилда туғилган вояга етмаган пиёда А.И.ни уриб юборган, натижада вояда етмаган пиёда А.И. олган оғир тан жароҳатлари оқибатида Қуйичирчиқ туман марказий шифохонасида вафот этган.

Дастлабки тергов олди суришитирув маълумотларига кўра ота-онасининг назоратидан четда қолган вояга етмаган пиёда, 1-синф ўқувчиси А.И йўл юзида жойлашган дўкондан чиқиб, йўлни белгиланмаган қисмидан югириб ўтаётган вақтида ушбу йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Ҳолат юзасидан ҳайдовчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 266-моддасининг тегишли қисми бўйича жиноят иши қўзғатилиб дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ота оналардан жондан азиз фарзандларини қаровсиз қолдирмаслик, автомобил йўлига уларни ёлғиз чиқармасликларини сўраб қоламиз.
Зеро фарзандларимиз бизнинг келажагимиздир.
Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБ Матбуот хизмати
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*