Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Пақур- пуқирлар бошланди. Янги йил яқинми, дейман
12-12-2018 15:17 0 675 Рейтинг0 Чоп этиш

Пақур- пуқирлар бошланди. Янги йил яқинми, дейман

Пақур- пуқирлар бошланди. Янги йил яқинми, дейман

Янги йил ҳам кириб келмоқда. Инсон феъли қизиқ. Наҳотки шу перотехник воситалари, яъни пақр-пуқирларни пул учун бизнинг юртимизда савдо ишлари бошланиб кетаётган бўлса. Аҳир бу оти ўчгур бўмбаку! инсон ҳаёти болаларнинг ширин ҳаёти учун ҳавфли эмасми? Ўзингиз кўриб турганингиздек ой бошидан буён яширинча олиб ўтишда фош қилинган пиротехника буюмлари 37 минг қутидан ошди. Божхона чегаралари орқали пиротехника воситаларининг ноқонуний олиб ўтилишига доир аниқланган ҳолатлар юзасидан айни пайтда Давлат божхона қўмитасининг ҳудудий бошқармаларидантезкор хабарлар келиб тушиши давом этмоқда.
Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси “Доут-ота” чегара-божхона пости орқали қўшни давлатдан кириб келган фуқаро Қ.Л.га тегишли қўл юклари божхона ходимларида шубҳа уйғотади.

Ушбу юклар назорат-рентген аппарати кўмагида кўздан кечирилганида, ушбу шахс йўловчи божхона декларациясида кўрсатмай ҳамда божхона ходимларининг оғзаки сўрови вақтида маълум қилмасдан туриб, 3 турдаги ва 5,4 кг. оғирликдаги 43 дона пиротехника воситаларини олиб киришга урингани фош бўлди.

Шунингдек, қорақалпоғистонлик божхоначилар “Волгоград-Тошкент” йўналишидаги йўловчи поездини божхона кўригидан ўтказиш давомида, йўловчилардан бири, фуқаро И.Б. 2 турдаги 4 дона пиротехника воситаларини пойафзалга яширган ҳолда олиб кирмоқчи бўлган вақтида тўхтатиб қолинди.

Сирдарё вилояти божхона бошқармасининг “Сирдарё” чегара-божхона постида эса қўшни давлатдан пиёда равишда кириб келган фуқаро М.А.нинг хатти-ҳаракатлари бежиз шубҳа уйғотмаган экан. Ушбу шахс холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилганда, кийимлари остидан 400 дона пиротехника воситасини яширганча олиб кираётганлиги аниқланди.

Сурхондарё вилоятида эса Афғонистондан ташриф буюрган Н.Х. “қуруқ қўл” билан келгиси келмай, ўзи билан 23 дона пиротехника воситаларини совға сифатида олиб кирмоқчи бўлган вақтида “Айритом” чегара божхона пости ходимлари томонидан тўхтатиб қолинди.
Самарқанд вилоят божхона бошқармаси ходимлари томонидан ички ишлар идоралари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида пиротехника воситаларининг яширин савдоси фош қилинди.Самарқанд шаҳридаги темир йўл вокзали ҳудудида фуқаролар П.Ф., А.А. ва О.Ж.лар оғирлиги 3.6 кг.дан зиёд бўлган 2 турдаги 13 дона пиротехника воситаларини 3 млн. сўмга пуллашаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Шунингдек Фарғона вилоятида ҳам божхона бошқармаси “Фарғона” чегара божхона постида эса қўшни давлатдан кириб келган фуқаро Қ.О. гумонланиб, ҳолислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилганда, ушбу шахс курткаси чўнтакларига яширганча 4 турдаги 41 дона пиротехника воситаларини олиб киришга урингани фош бўлди. Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан дастлабки божхона текширувлари олиб борилмоқда.

Рақамларга мурожаат қилсак, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида республикамиз божхоначилари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда аниқланган 62 та қонунбузарлик ҳолатларида қиймати 294 млн. сўмдан ортиқ бўлган 37.1 минг дона пиротехника воситаларининг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилган.
2017 йилнинг шу даврида эса 31 та ҳолат аниқланиб, натижада 26 млн. сўмлик 13 минг донадан ортиқ пиротехника буюмларининг ноқонуний олиб ўтилиши фош қилинган эди.

Давлат божхона қўмитаси
Ахборот хизмати
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Янги ёки фойдаланилган автомобиль? ИГОРЬ ЦОЙ

Болаларнинг бегонаси бўлмайди!

Ички ишлар органлари фаолиятига ва тақдирига бефарқ бўлмаган бир гуруҳ Ички ишлар ходимларидан МУРОЖААТНОМА.

Ягона интерактив давлат хизматлари портали янги талқинининг афзаллиги нимада?

expo
Боглиш маколалар