Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ ЙҲХБ рейдлар давомида рақамлар юқорилаяпти
23-11-2018 14:40 0 546 Рейтинг1 Чоп этиш

ЙҲХБ рейдлар давомида рақамлар юқорилаяпти

ЙҲХБ рейдлар давомида рақамлар юқорилаяпти

“Сиқилган табиий газда, суюлтирилган нефть газида ёки дизель ва газсимон ёқилғи аралашмасида ишлайдиган транспорт воситаларининг хавфсизлиги тўғрисида умумий техник регламентни тасдиқлаш хақида”ги қарори ижросини таъминлаш юзасидан рейд ташкил этилди.
Ушбу ишлар бўйича Тошкент вилоятида ўтказилган рейдларни эътиборингизга ҳавола этишга жазм қилдик. Сабаби, бу каби қоидабузарликларга қаттиқ эътибор берилмаётганлиги юзасидан ҳар-ҳил жабрланиш оқибатлари юзага келяпти.

Айниқса, кўп йил тажрибага эга бўлган ҳайдовчилар ҳам бу каби ҳолатлардан мустасно эмас. Қоидаларни бузаётган 60 фоиз хайдовчиларнинг кўпи ёш тажрибасиз хайдовчиларга тўғри келмоқда десак муболаға бўлмайди.

Ўтказилган рейдлар давомида жами 68 та турли кўринишдаги қоидабузарликлар, хусусан 18 та ҳолатда газ баллонининг навбатдаги синовдан ўтказиш муддати ўтиб кетганлиги, 25 та ҳолатда газда ишлаш учун қайта жиҳозланганлиги тўғрисидаги тегишли хужжатлар ҳайдовчиларнинг ёнида мавжуд бўлмаганлиги, 12 та ҳолатда ўзбошимчалик билан газ баллонини ўрнатиб олганликлари, 3 та ҳолатда тегишли тартибда ЙҲХБдан рўйҳатдан ўтмаганликлари аниқланиб, ҳайдовчиларга нисбатан тегишли хужжатлар расмийлаштирилди ҳамда транспорт воситалари вақтинчалик жарима майдончасига қўйилди.

Жумладан, тадбирлар давомида ҳайдовчи Х.Ш. бошқарувидаги “Лабо” русумли, юк автомобили тўхтатиб текширилганда, автомобил газда ишлаш учун қайта жиҳозланганлиги, лекин тегишли хужжатлари мавжуд эмаслиги, ҳайдовчи М.Ю. бошқарувидаги “Ваз-21011” русумли транспорт воситаси тўхтатиб текширилганда транспорт воситасига ўрнатилган газ баллони ҳозирда тақиқланган СПГ-2 туридаги (капрон) газ баллони эканлиги маълум бўлди.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, жорий йилнинг 1 ноябрь кунидаги рейдлар давомида ҳам бу каби қоидабузарликлар аниқланиб, ҳайдовчиларга нисбатан тегишли чоралар кўрилиши билан бир қаторда, газ ёқилғисини қуйиш учун келган вақтда газ қуйиш шаҳобчаларининг масъул ходимлари томонидан тегишли тартибда хужжатлари назорат кўригидан ўтказилиши, хужжатларида камчиликлари мавжуд бўлган ёки талабга жавоб бермайдиган газ баллонларига хавфсизлик нуқтаи назаридан газ ёқилғиси қуйишни чеклаш чораларини кўриш мақсадга мувофиқлиги хақида маълум қилган эдик.

Ўз ўрнида, фуқаролар хавфсизлигини таъминлашга барчамиз бирдек масъул эканлигимизни яна бир бор эслатиб ўтган ҳолда, Тошкент вилоят ИИБ ЙҲХ бошқармаси ва унинг жойлардаги бўлим, бўлинмалари томонидан бу борада олиб борилаётган рейдлар давом эттирилаётганлигини маълум қиламиз.
Тошкент вилоят ИИБ ЙҲХ бошқармаси ахборот хизмати.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*