Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Бу нима? Плагиат, биз қачон ўз ҳуқуқимизга эга бўламиз.
23-11-2018 13:06 0 844 Рейтинг1 Чоп этиш

Бу нима? Плагиат, биз қачон ўз ҳуқуқимизга эга бўламиз.

Бу нима? Плагиат, биз қачон ўз ҳуқуқимизга эга бўламиз.

Бугунги кунда интернет инсоният тараққиётига сезиларли даражада таъсир этиш билан бирга салбий ҳусусиятларни ҳам ўз ичига қамраб олган. Масалан, кўп ҳолатларда интернет тармоғи орқали муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқларнинг бузулиш ҳолатларини кўришимиз мумкин.

Бу нима? Плагиат ( кўчирмачилик)ми. Биз қачон ўз ҳуқуқимизга эга бўламиз.
Айнан шу мақсадда бугун Интеллектуал мулк агентлиги томонидан Ўзбекистон Миллий матбуот марказида “ Плагиат билан курашиш ва интернетда муаллифлик ва турдош ҳуқуқларни ҳимоя қилишнинг ўзига хослиги” ва Республиканинг Олий ўқув юртлари ва ФА илмий –текшириш институтларида Технологиялар ва инновацияларни қўллаб қувватлаш Марказларнинг ташкил этиш борасида Агентлик томонидан олиб борилаётган ишлар” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Шу каби ноқонуний ҳатти-ҳаракатнинг айниқса бугунги кунда Интернет тизими орқали амалга оширилиши ( интернет-қароқчилик) бир қанча қийинчиликни келтириб чиқармоқда. Интернет қароқчиликка қарши курашишдаги усуллардан биринчиси бу ўқитиш бўлиб, унинг моҳияти жамият ва шахсларни интелектуал мулк объектларига ҳурмат руҳида тарбиялаш, бошқа шахснинг интелектуал мулкини ўзлаштирмаслик каби мақсадларни қамраб олган, иккинчи усул эса бу тарғибот бўлиб, ОАВ орқали кенг кенг қамровли PR компаниялар ўтказиш, лицензион маҳсулотлардан қонуний тарзда фойдаланишни тарғиб этиш, интернет тармоғида интеллектуал мулк объектидан ноқонуний фойдаланиш ва уни кўчириб олиш орқали ўғрилик қилиш жараёнини тўҳтатиш каби йўналишларни қамраб олган.

Журналистларимиз қайси бир жанрда ижод қилаётган бўлмасин, ўз муаллифлик ҳуқуқига эга бўлишга ва ҳушёрликка чорлайлик. Юқорида мавжуд муаммоларни бартараф этиш ва муаллифлик ҳуқуқи соҳасидаги қонун бузилиш ҳолатларига қарши курашиш чораларини янада кучайтиришимиз зарур деб ўйлайман.
Мониторинг назоратини олиб бориш ҳам энг биринчи ўринда глобал муаммо. Бу масалалар юзасидан жуда кўплаб журналистларимиз бир-биримизга занжир бўлиб курашмас эканмиз, бу каби ҳолатлар такрорланаверади.

Лобар Мирзо
журналист
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*