Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Қашқадарёда аслида 400 киши заҳарланган
02-10-2018 11:09 0 843 Рейтинг1 Чоп этиш

Қашқадарёда аслида 400 киши заҳарланган

Қашқадарёда аслида 400 киши заҳарланган

Иллюстратив фото

Қаршида бўлиб ўтган тўйда кўплаб одамлар заҳарлангани ҳақида хабар бергандик. Оммавий ахборот воситаларида уларнинг сони бўйича турлича фактлар берилди. Масалага аниқлик киритиш мақсадида “Халқ сўзи“ нашри ўз вилоят мухбирига таяниб хабар қилмоқда.

Жабрланганлар ётган вилоят инфекцион касалликлар шифохонаси қабул бўлимидаги ҳамшира Шаҳзода Эшмуродованинг хабар беришича, сўнгги кунларда касалхонага 400 нафар одам заҳарланишдан шикоят қилиб мурожаат қилган. Аммо уларнинг ҳаммаси ҳам даволаниш учун ётиб қолмаган.

Кўпчилик жабрланганлар ўзини нисбатан яхши ҳис қилгани учун касалхонада ётишни истамаган, биринчи муолажаларни олиб, қолганини уйда давом эттириш учун қайтган.

Шифохона навбатчи шифокори Баҳром Шодиев берган маълумотларга кўра, айни вақтда касалхонада ётганларнинг ошқозонини тозалаш ишлари давом эттирилмоқда. Жабрланганлар орасида 25 нафар ёш болалар ҳам бор.

Маълумотларга кўра, мазкур тўй бўлиб ўтган “Бахтли оила“ тўйхонаси 600 кишигача меҳмонларни қабул қилиш имкониятига эга. Тўйда қатнашганларнинг маълум қилишича, ўша кун тўйхона лиқ тўла бўлган.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*