Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Сал кам ярим тонна қазини яширинча олиб чиқмоқчи бўлганлар тўхтатилинди
15-08-2018 14:56 0 603 Рейтинг1 Чоп этиш

Сал кам ярим тонна қазини яширинча олиб чиқмоқчи бўлганлар тўхтатилинди

Сал кам ярим тонна қазини яширинча олиб чиқмоқчи бўлганлар тўхтатилинди

Юртимизга сифатсиз озиқ-овқат маҳсулотларининг олиб кирилишининг олдини олиш мақсадида Давлат божхона қўмитаси томонидан мунтазам чора-тадбирлар олиб борилмоқда. Яқинда Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Келес” темир йўл чегара божхона пости ходимлари томонидан “Тошкент-Москва” рейси бўйича республикамиздан чиқиб кетаётган йўловчи поездининг вагон-ресторанида божхона қоидабузарлиги фош қилинди.

Ресторан хизматчиси экспорт қилиниши фақатгина Президент ва хуқумат қарорлари билан амалга ошириладиган товарлар сирасига кирувчи гўшт маҳсулотлари – яъни қазини божхона назоратидан яширинча олиб чиқмоқчи бўлган пайтда тўхтатиб қолинди.
Қаранг-ки, ушбу шахс қиймати 32 млн. сўмлик 458 кг, от гўштидан тайёрланган ушбу маҳсулотлар ҳақида йўловчи божхона декларациясида ҳам, божхона ходимларининг оғзаки сўрови пайтида ҳам маълум қилмаган экан.

«Тошкент-АЭРО» ихтисослаштирилган божхона комплекси ходимлари томонидан ҳам республикамизга сифати кафолатланмаган озиқ-овқат маҳсулотларининг олиб кирилишига доир навбатдаги божхона қоидабузарлиги фош этилди.
"Тошкент халқаро аэропорт" чегара божхона постида Москвадан учиб келган 2 нафар йўловчи “яшил” йўлак орқали ҳаракатланаётиб, ўзларини гўёки ёнларида ортиқча юклари йўқдек тутишади.
Сал кам ярим тонна қазини яширинча олиб чиқмоқчи бўлганлар тўхтатилинди

Аммо, уларга тегишли юклар белгиланган тартибда ва холислар иштирокида кўздан кечирилганида, юклар орасида сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган 200 кг. балиқ увилдириқларини яъни икра маҳсулотларини ноқонуний равишда олиб киришаётгани маълум бўлди.Мазкур озиқ-овқат маҳсулотининг умумий қиимайти дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 31 млн. сўмдан ортар экан.
Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Давлат божхона қўмитаси
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Кичик одамларни, катта юрак эшиклари қоқилди

Давлат раҳбарлари кенгашининг Санкт-Петербург шаҳрида, савдо-иқтисодий, транспорт,инновация,божхона, ва бошқа масалаларни муҳокама қилишди

Тошкент вилоятида тадбиркорларнинг 52,1 млрд сўмлик солиқ қарзидан воз кечилди

Юртимизда телевизорлар ишлаб чиқариш корхонаси яна биттага кўпайди

Реклама на сайте
Боглиш маколалар
Реклама на сайте