Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Самарқанд аэропортида 5 миллион сўмлик радиоэлектрон воситалар ушлаб қолинди
09-08-2018 09:54 0 977 Рейтинг1 Чоп этиш

Самарқанд аэропортида 5 миллион сўмлик радиоэлектрон воситалар ушлаб қолинди

Самарқанд  аэропортида 5 миллион сўмлик радиоэлектрон воситалар ушлаб қолинди

Аэропортларда йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида ташкил этилган “яшил йўлак”дан айримлар мавжуд тартиб-қоидаларни, қонун талабларини бузган ҳолда фойдалинишга ҳаракат қилишмоқда. Ана шундай воқеалардан бири ҳақида Самарқанд вилояти божхона бошқармаси Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Самарқанд халқаро аэропортида “Внуково-Самарқанд” йўналишидаги 809-рақамли авиарейс билан учиб келган Ўзбекистон Республикаси фуқароси А.Ж. “яшил йўлак” орқали божхона назорати зонасидан ўтиш вақтида ундан мамлакатимиз ҳудудига олиб кирилишида махсус рухсатнома талаб қилинадиган товарлар бор йўқлиги оғзаки сўралади. Фуқаро бундай товарлар йўқлигини айтганидан сўнг, унга тегишли бўлган багаж сумкаси холислар иштирокида текширилди.

Сумка ичидан 5 миллион сўмга яқин симсиз кенг полосали тармоқ, яъни: “MikroTik NetMetal5”, “MikroTik SXTsq Lite5”, “MikroTik SEXTANT G” номли радиоэлектрон воситалари борлиги аниқланиб, божхона ходимлари томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома расмийлаштирилган.
Самарқанд  аэропортида 5 миллион сўмлик радиоэлектрон воситалар ушлаб қолинди

Самарқанд вилоят Электромагнит мослашув хизмати хулосасига кўра Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2005 йил 2 декабрдаги 1531-сон билан қайд этилган “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида радиочастотали спектри ва радиоэлектрон воситаларидан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида”ги Низом талабларига асосан далилий ашё сифатида олинган юқоридаги радиоэлектрон воситаларни тегишли рухсатномасиз Ўзбекистон Республикасига олиб кириш тақиқланади.

Суд фуқаро Ж.А.га нисбатан маъмурий жазо тайинлашда, унинг муқаддам маъмурий жавобгарликка тортилмаганлигини, жавобгарлигини оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд эмаслигини, шунингдек, ҳуқуқбузарлик ҳаракатининг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини, шахсини, оилавий шароитини инобатга олиб тегишли қарор чиқарди.

Фуқаро Ж.А. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 22722-моддаси 1-қисми билан шу Кодекснинг 33-моддаси қўлланилиб, энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида жарима жазоси тайинлади ҳамда алоқа ахборот сигнали тарқатувчи ускуналар эса давлат фойдасига мусодара қилинди.

Вилоят божхона бошқармаси божхона чегараси орқали радиоэлектрон воситалари ва юқори частотали қурилмаларни олиб ўтиш “Ўзбекистон Республикаси ҳудудига радиоэлектрон воситалари ва юқори частотали қурилмаларни келтириш тўғрисида”ги Тартиби асосида амалга оширилишини эслатиб ўтади. Ушбу ҳужжжат Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1998 йил 9 ноябрдаги 526-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган.
Тошпўлат РАҲМАТУЛЛАЕВ,
Самарқанд вилояти бўйича ўз мухбиримиз
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Ўзбекистонда барча учун беш кунлик иш ҳафтасини белгилаш таклиф этилмоқда

Канадада гиёҳванд моддаларни сотиш қонунийлаштирилди

Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси допинг истеъмол қилгани учун 2 йилга дисквалификация қилинди

Пойтахт кўп қаватли, уй-жой бинолари қачон иситиш бошланаши маълум қилинда

Реклама на сайте
Боглиш маколалар
Реклама на сайте Реклама на сайте