Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Тошкентда 13 нафар тадбиркорга 400 млн сўм зарар келтирган жиноий гуруҳ иши судга оширилди
30-07-2018 10:49 0 250 Рейтинг1 Чоп этиш

Тошкентда 13 нафар тадбиркорга 400 млн сўм зарар келтирган жиноий гуруҳ иши судга оширилди

Тошкентда 13 нафар тадбиркорга 400 млн сўм зарар келтирган жиноий гуруҳ иши судга оширилди

Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан фирибгарлик билан шуғулланиб келган 29 ёшли Т.Жамшид, 20 ёшли Т.Миркомил ва 21 ёшли М. Азимҳожиларнинг ноқонуний фаолиятига оид тергов-суриштирув ишлари якунига етказилди. Бу ҳақда Халқ сўзи нашри ИИББ ахборот хизматига таяниб ёзмоқда.

Манбада қайд қилинишича, гуруҳнинг тўртинчи аъзосига нисбатан айни вақтда қидирув эълон қилинган.

Тергов жараёнида ушбу шахсларнинг фирибгарликдан ташқари уюшган гуруҳ тузиб, зўравонлик ҳамда транспорт воситаларини олиб қочиш билан шуғулланиб келгани аниқланди.

Т.Миркомил ҳамда унинг шериклари озиқ-овқат ва маиший техника савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорларни бир неча ой давомида алдаб келган. Улар тадбиркорлардан катта пул миқдоридаги турли товар ва маҳсулотларни сотиб бериш учун олган. Ишонарли бўлиши учун ҳатто ижарага офис ҳам очилган. Ўзлаштирилган маҳсулотларни ўз баҳосидан арзон нархда сотиб, пулларнинг бир қисми товар эгасига дастлабки даромад сифатида қайтарилган. Шу йўл билан янги маҳсулотларни олиш учун энди бошқа тадбиркор олдига борилган.

Бу усул билан жиноий гуруҳ аъзолари 13 нафар тадбиркорни чув туширган. Жабр кўрганлардан ҳеч бири ички ишлар органларига мурожаат қилмаган. Сабаби, фирибгарлар вақти-вақти билан уларга пулларининг бир қисмини бериб келган. Натижада тадбиркорлар шубҳага бормай, пулларининг қайтарилишини кутиб юраверган.

Қилмишлари жазосиз қолаётган жиноий гуруҳ аъзолари кейинчалик оғирроқ жиноятга ҳам қўл ура бошлаган. Жумладан, жабрланганлардан бири А.Муҳаммадсодиқни иш юзасидан учрашувга чақириб, уни зўравонлик билан салонга ўтқазишади. Жиноятчилардан бири эса машина бошқарувини ўз қўлига олиб, номаълум тарафга йўл олади. Йўлда жиноий гуруҳ аъзолари тадбиркор ҳаётига таҳдид қилиб, ундан катта суммадаги маҳсулотларни талаб қилади. Машина светофорнинг қизил чироғида тўхтаганида Муҳаммадсодиқ фурсатдан фойдаланиб, қочиб кетишга муваффақ бўлади.

Муҳаммадсодиқ бўлиб ўтган воқеа юзасидан ички ишлар органларига мурожаат қилди. Транспорт воситасининг олиб қочилганлиги ва содир этилган зўравонлик юзасидан жиноят иши қўзғатилади. Тергов-суриштирув жараёнида Т.Миркомил ва унинг шериклари томонидан содир этилган фирибгарлик жиноятлари фош этилди. Жиноий гуруҳ томонидан 13 нафар тадбиркорга келтирилган зарар миқдори 400 миллион сўмни ташкил этгани аниқланди.

Айни вақтда мазкур иш судда кўриб чиқилмоқда.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Ватан омон бўлсин

Хонадондаги газ тармоғига қайта уланди

IP-CENTER ўқув маркази

"Иссиқ нон" тақдири

Реклама на сайте
Боглиш маколалар
Реклама на сайте