Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Сирдарёда “Нефть” ушлаб қолинди
03-07-2018 14:08 0 672 Рейтинг1 Чоп этиш

Сирдарёда “Нефть” ушлаб қолинди

Сирдарёда “Нефть” ушлаб қолинди

Сирдарё вилояти божхона бошқармасининг Контрабанда ва БҚБҚК бўлими ходимлари томонидан мамлакатимизга қўшни давлатдан кириб келган фуқаро С.М бошқарувидаги автотранспорт воситаси холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада ушбу фуқаро томонидан йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ва оғзаки савол-жавобда божхона назоратига тақдим этилмаган ҳамда акциз маркалари билан қадоқланмаган хорижда ишлаб чиқарилган, умумий қиймати 24. 850. 000 сўмлик, жами 49,7 литр, 0,7 литр хажмли 71 дона “Нефть’” номли ароқ махсулотлари борлиги аниқланди. Хозирда юқоридаги ушбу холат юзасидан божхона текширувлари ва суруштирув ишлари олиб борилмоқда.

Шуни эслатиб ўтиш жоизки, жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтишнинг амалдаги тартибларига кўра, жисмоний шахслар республикамиз ҳудудига алкоголь махсулотларини шу жумладан пивони 2 литргача божсиз олиб киришлари мумкин.
Сирдарёвилояти
божхона бошқармаси
Ахборотхизмати
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Боглиш маколалар