Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Гватемалада вулқон отилиши оқибатида 25 киши вафот этди. Қурбонлар сони ортиши мумкин
04-06-2018 14:34 0 383 Рейтинг1 Чоп этиш

Гватемалада вулқон отилиши оқибатида 25 киши вафот этди. Қурбонлар сони ортиши мумкин

Гватемалада вулқон отилиши оқибатида 25 киши вафот этди. Қурбонлар сони ортиши мумкин

Фото: Укринформ

Гватемаладаги Фуэго вулқони отилиши оқибатида қурбон бўлганлар сони 25 нафарга етди. Бу ҳақида кеча ушбу мамлакатнинг табиий офатлар асоратлари билан курашиш бўйича миллий мувофиқлаштирувчи маркази вакили Давид де Леон маълум қилди. Халқ сўзи нашри EFE ахборот агентлига таяниб ёзмоқда.

Бундан олдин ҳалок бўлганлар сони етти киши эканлиги айтилган эди. Қайд этилишича, хавфли ҳудудлардаги 653 киши хавфсиз жойларга кўчирилган.

Бедарак йўқолганлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

Ушбу давлатда юқори, учта туманда (Чимальтенанго, Эскуинтле ва Сакатепекесе) эса максимал даражадаги хавф эълон қилинган. Айни пайтгача мазкур ҳалокат асоратларидан 1,7 миллион киши азият чеккан.

Вулқоншунослик, сейсмология ва метеорология миллий институти мутахассисларининг баҳолашларича, вулқон денгиз сатҳидан 10 км. баландликка кул массасини чиқармоқда. Мазкур отилиш охирги ўн йилдаги энг кучлиси эканлиги қайд этилган.

Маълумот учун, Фуэго Гватемаладаги энг фаол вулқонлардан бири бўлиб, мамлакат пойтахтидан бир неча ўн километр узоқликда жойлашган.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Боглиш маколалар