Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Ҳушёр ва эътиборли бўлиш, қоидаларга амал қилиш хавфсизлигимиз кафолати
30-05-2018 13:02 0 432 Рейтинг1 Чоп этиш

Ҳушёр ва эътиборли бўлиш, қоидаларга амал қилиш хавфсизлигимиз кафолати

Ҳушёр ва эътиборли бўлиш, қоидаларга амал қилиш хавфсизлигимиз кафолати

Ҳар йили 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан кенг жамоатчиликни жалб қилган ҳолда, “Тарғибот автокарвони” тадбирлари ўтказиб келинади.Тошкент вилояти йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари ўсмирлар ва ёш болалар билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш, йўллардаги ҳолатни қатъий назорат қилишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Йўлларда содир этилаётган қоидабузарликларни аниқлаш, уларнинг салмоғини камайтириш борасида амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида махсус рейд профилактик тадбирлар ўтказилмоқда.

Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси, Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, Тез тиббий ёрдам ва мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти ҳамда “Автомотоҳаваскор” кўнгилликлар жамияти ва кенг жамоатчиликни жалб қилган ҳолда вилоятнинг шаҳар туманларида ўтказилган тарғибот тадбирларида йўлларда ҳеч бир йўл-транспорт ҳодисаси ўз-ўзидан содир этилмаслиги, ҳар бир содир этилган йўл-транспорт ҳодисасининг келиб чиқиш сабаблари мавжудлиги, аксарият ҳолларда ҳайдовчи ёки пиёданинг йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилмаганлиги ҳолатлари салбий оқибатларга олиб келаётганлиги юзасидан сухбатлар ўтказилиб, тушунтириш ишлари олиб борилди.
Ҳушёр ва эътиборли бўлиш, қоидаларга амал қилиш хавфсизлигимиз кафолати

Шунингдек, йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган вақтда ҳаракатланиш тартиби, биринчи ёрдам кўрсатиш бўйича амалий машғулотлар кўрсатилди. Йўл транспорт ҳодисасига учраган автомашиналар, йўл ҳаракати ва ёнғин хавфсизлиги тарғибот автобуслари орқали намойиш этилган анимацион фильмлар намойиши иштирокчиларда катта таассуротлар қолдирди.
Ҳушёр ва эътиборли бўлиш, қоидаларга амал қилиш хавфсизлигимиз кафолати

Ҳар куни остона ҳатлаб кўчага чиқишимиз билан йўл ҳаракати иштирокчисига айланамиз. Доимо ҳушёр ва эътиборли бўлиш, белгиланган тартиб-қоидаларга амал қилиш хавфсизлигимиз кафолати эканлигини унутмайлик.
Ҳушёр ва эътиборли бўлиш, қоидаларга амал қилиш хавфсизлигимиз кафолати

Тошкент вилояти ИИБ ЙХХБ Матбуот хизмати
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*