Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Селдан зиён кўрган Жом аҳолисига Самарқанд шаҳри ёрдамга ошиқди
21-05-2018 11:27 0 855 Рейтинг1 Чоп этиш

Селдан зиён кўрган Жом аҳолисига Самарқанд шаҳри ёрдамга ошиқди

Селдан зиён кўрган Жом аҳолисига Самарқанд шаҳри ёрдамга ошиқди

Ўтган ҳафталардаги қаттиқ ёмғир ёғиши натижасида Самарқанд вилояти Нуробод туманидаги Жом қишлоғидаги бир нечта хонадон ҳовлиларига сув кирган, фуқароларга моддий зарар етказилган эди. Айрим уй-жойлар сув остига қолиб, деворлари нураган ҳам эди. Сел оқибатлари ФВВ қутқарувчилари томонидан бартараф этилиб, зиён кўрган оилаларга маҳаллий ҳокимлик органлари, турли корхона ва ташкилотлар моддий ёрдам кўрсатишга киришдилар.

Бундан уч ҳафта олдин сайтимизда эълон қилинган “Бўларкан-ку! Самарқанддаги Жом қишлоғининг қиёфаси тубдан ўзгарди” мақоласида кейинги икки ой давомида “Обод қишлоқ” дастури доирасида ушбу қишлоқдаги иккита маҳаллада амалга оширилган қурилиш ва ободонлаштириш ишлари ҳақида сўз юритилган эди. Афсуски, табиий офат янгини ҳам, эскини ҳам аяб ўтирмади.
Селдан зиён кўрган Жом аҳолисига Самарқанд шаҳри ёрдамга ошиқди

Жомдаги сел ҳақида хабар келиши билан Самарқанд шаҳар ҳокимлигида махсус штаб ташкил этилди ва зарар кўрган оилаларга ёрдам кўрсатиш учун зарур чоралар кўрила бошланди. Озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечак, пойабзал, кўрпа-тўшак ва рўзғор учун керакли буюмлар тайёрланиб, Жомга олиб борилди ва уйма-уй тарқатилди.

Ҳаммаси бўлиб аҳолига ҳозирча 27 қоп макарон, 10 қоп ун, шунингдек, гуруч, мош, сариёғ, тухум, картошка, пиёз ва бошқа маҳсулотлар, 50та оёқ кийими, 25та кўрпа, деярли шунча ёстиқ ҳамда чойнак, пиёла, коса ва бошқалар бериб чиқилган.
Селдан зиён кўрган Жом аҳолисига Самарқанд шаҳри ёрдамга ошиқди

Шаҳар ҳокимлигидан олинган маълумотга қараганда, жомликларга кўрсатиладиган ёрдам кўлами янада кенгайтирилади, вилоят марказидаги корхона ва ташкилотлар ҳам уларга қўлдан келгунча ёрдам кўрсатишга тайёр.
Тошпўлат РАҲМАТУЛЛАЕВ,
Самарқанд вилояти бўйича ўз мухбиримиз
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*