Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Ўзбекистонда пластик картадан пул ўғирлаш ҳолати кўпайиб бормоқда
26-04-2018 15:03 0 609 Рейтинг1 Чоп этиш

Ўзбекистонда пластик картадан пул ўғирлаш ҳолати кўпайиб бормоқда

Ўзбекистонда пластик картадан пул ўғирлаш ҳолати кўпайиб бормоқда

Фото:UzNews.uz

Молиявий фирибгарликлар билан боғлиқ такрорланувчи ҳодисаларни олдини олиш мақсадида Ягона умумреспублика процессинг маркази барча карта эгаларини огоҳ бўлишга чақирмоқда деб ёзмоқда uznews.uz нашри.

Uzcard ягона умумреспублика процессинг маркази ОАВ га мурожаат қилиб, бир қатор оммавий ахборот воситалари томонидан ёрдам кўрсатиш мақсадида, ижтимоий тармоқлар орқали турли хайрия акциялари ўтказилиб келинмоқда. Бундай тадбирларни ташкиллаштириш, албатта, эътиборга молик ишдир, бироқ, фирибгарлар турли йўллар орқали ўз мақсадларида қаллоблик қилишларини ҳам эслатиб ўтишни жоиз топдик. Ёрдамга муҳтож инсонлар учун бу каби тадбирлар ташкиллаштирилиши муҳим, бироқ ҳадя қилинган маблағни қабул қилувчи карта эгаси зиммасида ҳам пластик картанинг хавфсизлигини таъминлашдек муҳим вазифа борлигини унутмаслигимиз лозим. Авваламбор, тадбирни ташкиллаштирувчилар томонидан маблағ қабул қилувчи карта эгаси онлайн-ўғриликларнинг қурбонига айланмаслиги учун огоҳлантирилиши ҳам жуда муҳимлигини эслатиб ўтмоқда.

Жумладан, Uzcard ягона умумреспублика процессинг маркази куни-кеча, қайд этилган фирибгарлик ҳодисаларидан бирида, ўғрилар эълон қилинган карта рақамини мобил иловага улаш мақсадида, карта эгаси билан боғланиб смс орқали юборилган кодни аниқлаб олишгани, сўнгра йиғилган пул маблағларини онлайн режимда ўғирлашгани аниқланганини хабар қилган.

Эслатиб ўтамиз, Марказ томонидан бугунги кунга келиб, мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган бир қатор мобил иловалар томонидан хавсизлик талаблари бажарилиб, ҳар бир карта эгаси эътиборига ҳавола этилган юридик маълумотда код рақамини учинчи шахсга тақдим қилиш мумкин эмаслиги таъкидланган.

Uzcard ягона умумреспублика процессинг маркази, қайд этилган бир қатор фирибгарликларни инобатга олиб, барча оммавий ахборот воситалари вакилларидан ташкиллаштирилаётган хайрия тадбирларини эълон қилишдан аввал карта эгасини пластик карта хавфсизлиги билан таништиришлари ва огоҳ қилишлари сўралган.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Боглиш маколалар