Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Ироқ суди қарори билан ИШИДни қўллаб-қувватлаган қирғизистонлик аёл ўлим жазосига ҳукм қилинди
18-04-2018 11:37 0 451 Рейтинг1 Чоп этиш

Ироқ суди қарори билан ИШИДни қўллаб-қувватлаган қирғизистонлик аёл ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ироқда ИШИДни қўллаб-қувватлаш айблови билан етти нафар хорижий фуқаронинг суд жараёни бўлиб ўтди, деб ёзади «Knews». хабарига таяниб, daryo. uz

Ироқ суди қарори билан ИШИДни қўллаб-қувватлаган қирғизистонлик аёл ўлим жазосига ҳукм қилинди

Фото: «Minval.az»

Улардан россиялик икки нафар аёл ва франциялик аёл умрбод қамоқ жазоси, озарбайжонлик уч нафар аёл ва қирғизистонлик аёл эса ўлим жазосига ҳукм қилинди.

Ироқнинг Россиядаги элчиси Ҳайдар Мансур Хадининг маълум қилишича, 17 апрель куни ҳукм қилинган аёллар оқловчи ҳукм чиқарилган тақдирда ватанига қайтиши мумкин эди, бироқ бундай ҳукм чиқарилмади.

Human Rights Watch ташкилотининг баҳолашича, террорчилик халифалиги тор-мор этилгандан сўнг 1,4 минг аёл ва уларнинг болалари Ироқ қамоқхоналарига тушган. Улар орасида жангариларнинг хотини ва беваси бўлган турли миллатдаги аёллар бор.

ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*